#uzb
Ўрта Осиё Давлат университети, 1920 йил
Совет ҳокимияти ўзи учун чекка деб ҳисоблаган Туркистон ўлкасида олий таълимни ташкил этиш, унга маҳаллий ёшларни жалб этиш орқали халқ билан алоқа боғлашга уринган. 1920 йил сентябр ойида Тошкентда Туркистон давлат университети ташкил қилинган. Марказий Осиёдаги илк олийгоҳ кейинчалик Ўрта Осиё университети мақомини олган, ҳозирда эса Ўзбекистон миллий университети деб аталади. Университет очилган бўлса-да, маҳаллий халққа бу унча катта енгиллик олиб келмаган. Дарслар рус тилида ўтилган, шу боис маҳаллий ёшлар унга кириб таълим олишда муаммоларга дуч келган.1924 йилда олийгоҳда таълим олаётган 2047 ёки талабаларнинг атиги 51 нафари маҳаллий миллат ёшлари бўлган, холос. 30 йилларда ушбу университет негизида бошқа муассасалар ҳам очилган.
🔎 @unutilgan_tarix