Профессионал бокс: Бугун Исроил Мадримов Ортисга қарши жанг ўтказади
Бугун, 22 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Исроил Мадримов рингга кўтарилади. Катта бокс оқшомининг марказий жанги ярим оғир вазн тоифасида ўтказилади. Унда россиялик Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўзаро реванш жангида рўбарў келади. Илк жангда Артур очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозониб, мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу бокс кечасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов америкалик Виржил Ортисга қарши 12 раундлик чемпионлик жангини ўтказади. Бугунги жанг олдидан барча иштирокчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Мадримов 69,9 кило, рақиби 69,4 кило тош босди. Шу билан ҳар икки боксчи белгиланган вазн меъёрини бажарди. Айтиш лозим, фаолияти мобайнида америкалик боксчи бирор марта мағлубиятга учрамаган. Ўтказилган 22 та жангнинг 21 тасини нокаут билан якунлаган. Умид қиламизки, Мадримов бугунги тўқнашувда Виржил Ортис