ТОБЛАЙДИ
Биз қийинчиликлардан миннатдормиз. Чунки улар бизни бино қилади, тоблайди!
Ҳар қандай зарба, агар у сизни ўлдирмаса, у сизни янада кучлироқ қилади ва иммунитетингизни оширади!
Кичкинтойларга бериладиган вакциналар аслида кучсизлантирилган касалликлардир. Улар болаларга уларнинг танаси ушбу касалликларни таниб,кейинчалик ҳақиқий касалликка чалинганда унга қарши яхшироқ кураша олиши учун берилади.
Ҳаёт ҳам худди шундай. У сизга қандай зарба бермасин, сизни янада бақувват, мустаҳкам ва матонатли қилади!
Эҳтимол қайси бир зарба сизга алам бергандир. Лекин у сиздаги кучли томонларни очиб берди.
Сиз ўзингизни заиф деб ўйлаган бўлсангиз-да, мана шу зарба орқали ўзингиздаги қудратни кўра олдингиз.
Эҳтимол биргина хиёнат сизнинг кўзингизни очгандир. Шунинг учун сиз йўлнинг ярмида тўхташга қарор қилдингиз. Акс ҳолда, охирида қайтишнинг имкони бўлмаган ҳалокатга олиб борар эди.
Эҳтимол бошингизга тушган бир мусибат атрофингиздаги одамларнинг ҳақиқий юзини кўрсатгандир.
Сиз елкадош ва таянч деб билган инсонларингиз биринчи бўлиб ташлаб кетишди.
Лекин сиз унчалик эътибор бермаганлар
биринчи бўлиб сизга суянч бўлишди ва паст овозда сизга: “Қўрқма, биз сен биланмиз!”,-дейишди.
Эҳтимол бир аламли воқеа сизга ҳаётдаги энг муҳим сабоқни бергандир. Аммо афсуски, кўп ҳолларда хиёнат энг яхши муаллимлигича қолаверади!
Эҳтимол бир хиёнат сизни қаттиқ ранжитгандир. Лекин у айни пайтда қалбингизни кераксиз одамлардан тозалади ва ҳақиқатан сизни қадрлайдиганлар учун жой очди!
Эҳтимол қайси бир жангда мағлуб бўлгандирсиз. Аммо шу орқали сиз ишонч билдирган аскарларингиз қоғоздан ясалганини билиб олдингиз!
Ишончингизни йўқотишдан кўра, ҳақиқатни билишингизнинг аслида оғриғи камроқдир.
Сокин денгизлар тажрибали денгизчиларни бино қила олмайди. Ҳақиқий жангчилар ҳарбий лагерларда эмас, балки ҳақиқий жанг майдонларида туғилади!
Шунинг учун, сизни тоблаган бўронлардан миннатдор бўлаверинг. Сизни уйғотганлардан бир умр қарздорликни ҳис қилаверинг!!!
Abdulqodir Polvonov