Репост из: ТАҒО ТАЙМ
Мия бошқа аъзоларга тўғри ишлаш бўйича тинимсиз танбеҳ берар, яхши ишламаса ўша аъзони олиб ташлайман, деб пўписа қилар экан.
Унинг бу гаплари қулоққа ёқар экану, ҳеч ўзгариш сезилмас экан. Юрак эса ҳамма нарсани сезаркан. Лекин оғиз уялганидан юракнинг гапини айтолмас экан. Чунки еб қўйган экан-да. У ўз вазифаси фақат еб, чайнаб ичкарига узатиш, деб биларкан.
Ошқозон эса зўриқишдан ишдан чиқаётганини ўзи билса ҳам ғинг деёлмас экан. Ўпка эса унинг гапи бурунга бориб тақалиши, бурун эса мияга яқинлигини билгани учун нафас олаётганимга шукур, деб бошқа ишларга аралашмас экан.
Хуллас, ҳамма аъзолар ўзларига ҳар қандай сигнал ўша миянинг ичидаги толалардан келишини тушунишаркан-у, лекин миягина буни тушунмас экан...
Ассалому алайкум! Эфирда «Тағо тайм»
@hamzajumayev