Бу – қизиқ!
Ер юзини айланиб чиқишга қанча вақт керак?
Бутун дунёни пиёда айланиб чиқиш ҳақида қарор қилишга ҳар кимнинг ҳам журъати етмайди. Журъат бўлганда ҳам бунга фурсат ва имконият қаерда. Шунга қарамай, барибир, сайёрамизни яёв айланиб чиқиш ҳақида орзу қиламиз ва бунинг учун қанча вақт кетиши, инсоннинг саломатлиги қандай бўлишини ўзимизча чамалаб кўрамиз.
Хуллас, даставвал босиб ўтишимиз керак бўлган масофани аниқлаштириб оламиз. Бу экватор чизиғининг узунлиги бўлади, яъни 40.000 км. Агар соатига ўртача 5 километр тезликда ҳаракатлансак, бунга 8000 соат керак бўлади. Бир кунда 8 соатдан йўл боссак, 1000 кун ёки 2 йилу 9 ой юрамиз. Шундай қилиб, агар сиз жисмонан соғлом, машаққатларни енгиб ўтишга тайёр ва уч йиллик захира вақтингиз бўлса, ер шарини бемалол айланиб чиқа оласиз. Албатта, бу назарий ҳисоб-китоблардир. Амалда эса вазият хийлагина мураккаб.
Бундай ақлга сиғмайдиган пиёда сайрни биринчи бўлиб британиялик Роберт Гарсайд бошлаган эди. У Янги Деҳлидан йўлга отланди, 5 йилу 8 ойда 48.000 километр юриб, бутун Ер юзини айланиб чиқди ва яна Янги Деҳлига қайтиб борди. Албатта, у денгиз ва океанлардан сув транспортлари ва самолётларда ўтди. Шундай бўлса-да, довонларни ошиб, чакалакзор ўрмонларни ва саҳроларни кесиб ўтгунича 50 та пойабзали билан хайрлашди.