Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг машҳур 7 та айтган гаплари: 1. "Ҳақ гапни айта олмайсанми, унда ботилга қарсак чалма!".
2. "Агар сенга ҳасад (ҳавас маъносидаги) қилувчини топа олмаяпсанми, унда сен мувафақиятсизсан!".
3. "Киши Аллоҳнинг мулкида Аллоҳ ҳоҳласагина ҳукм қила олади".
4. "Аллоҳга беришлиги учун эмас, балки, сиздан рози бўлишлиги учун ибодат қилинглар. Агар У Зот сиздан рози бўлса, неъматлари ила сизни ҳайратга солади!".
5. "Мусулмонлар диёрида фақир кишини кўрдингми, билки, у ерда унинг молини ўғирлаган бой бор!".
6. "Отаси бор кишида қўрқув бўлмайди. Роббиси бор кишида нимадан қўрқув бўлсин?!".
7. "Башарнинг қиладиган тадбиридан қўрқма! Унинг қўлидан келадиган энг катта иши Аллоҳнинг иродасини амалга ошириш, холос!".
©Абдуссами Хайруллоҳ Каналга уланиш учун 👇
@ummatuz@muttaqiynuz