#ТАЙИНЛОВ
Улуғнор туман адлия бўлимига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2024 йил 20 ноябрь кунги буйруғи билан Кунабоев Фаррух Шухратович Улуғнор туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ф. Кунабоев 1987 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, 2009 йилда ҳозирги Амир Темур номидаги ДХХ Академиясини тамомлаган, мутахассислиги юриспруденция.
У 2009-2017 йиллар оралиғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилган, адлия органларида 2018 йилдан фаолиятини бошлаган, хусусан 2019-2023 йилларда Балиқчи туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган, махсус унвони 3-даражали адлия маслаҳатчиси.
Тайинловга қадар Ф. Кунабоев Улуғнор туман адлия бўлимининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.
@Ulugnorpressa