Санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанишда, агар асосий ва қўшимча таътил ходимнинг санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволаниши учун етарли бўлмаса, нафақа берилади. Бундай ҳолда санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанишнинг барча даври учун (йўлланма, даволаниш муддати) санаторий ва соғломлаштириш муассасаларига бориш-келиш вақтини қўшиб, аммо ходимнинг йиллик таътилини чиқариб ташлаган ҳолда нафақа берилади.