UCHQORGONLIKLAR 24 | Учкоргон


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


✅ Учкоргонликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌍🇺🇿Дунё ва юртимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар📽️📸 лавҳалар бизнинг каналда!
Реклама учун💰 @Jasurbek_singer
📩Янгиликларни юборинг!!
👉 @uchqorgonliklar24_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Дори-дармон ва тиббий хизматлар сезиларли даражада қимматлашаркан

2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлай бошлайди.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️Ассалому Алайкум! ДУШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Аммажоним ... Аммажон!

Бузрукворим жигари,
Менга жуда меҳрибон.
Ёʻлимга зор, маҳталим,
Аммажоним... Аммажон!

Эркалатган ҳар доим,
Қўлимга тутқазиб нон.
Меҳри дарё, шўх сойим,
Аммажоним... Аммажон!

Сўзлари болдан ширин,
Юрагимга қадрдон.
Туғёнлари яширин,
Аммажоним... Аммажон!

Эркалар жияним деб,
Менга берган гўзал ном.
Берар ҳаётимга зеб,
Аммажоним... Аммажон!

Сизни яхши кўраман,
Токи тургунча жаҳон.
Тез-тез йўқлаб тураман,
Аммажоним... Аммажон!

Ҳаётимга бахт тўлар,
Сиз йўқлаган ўшал он.
Сизга ўхшагим келар,
Аммажоним... Аммажон!

Сўзлари дилга малҳам,
Дунёда энг ҳушзабон.
Менинг иккинчи онам,
Аммажоним... Аммажон!


➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир дақиқада шакарли пахта ейиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Бир дақиқада истеъмол қилинган энг кўп 49 грамм пахта шакари британиялик Леа Шуткевер томонидан ўрнатилди.


➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайдовчи устахонага сюрприз билан келибди😅

Совуқ кунларда автомобилнинг иссиқ жойларига мушуклар кириб олиши мумкин, ҳаракатни бошлашдан аввал бир қатор кўздан кечириш зарар қилмайди.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Йил_ўйини

Ёшликда дон-дон-зики ўйнаганлар борми?
Аямай уряптия бир-бирини 🤦🏻‍♂😁


Кулавериб ичагингиз узулиб тушса биздан эмас, мободо-да 😂

Шунақа ўйин ўйнаган яқинларга юборинг!

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


❗️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

📌Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гаплар

1. Сен кучлисан, енгилма!
2. Мен доим сен биланман.
3. Ҳаммасини уддалайсан!
4. Мен сенга ишонаман.
5. Мен сен билан фахрланаман.
6. Менга ёрдам бераётганинг учун рахмат.
7. Мен сени яхши кўраман.
8. Кунинг қандай ўтди?
9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг?

Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Долзарб
Болалар телефонга муккасидан кетиши оқибатида мутант бўлиб кетишмоқда.

Ота-оналарга юбориб қўямиз, қишки таътил, уйда экан деб телефон берманг.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган ўн беш маслаҳат:

1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг.
2. Муаммолардан қўрқманг.
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг.
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг.
5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.
6. Ҳозир ҳис этишни ва яшашни ўрганинг.
7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
9. Ўзингизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни топишни ўрганинг.
11. Ўз ғояларингиз ва орзуларингизга имконият
беринг.
12. Кейинги босқичга тайёр эканингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Инсонларга имкон беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


2024-йилда ким мени хафа қилган бўлса, кечирдим.

Агар мен ҳам кимнидир хафа қилган бўлсам, тўғри қилганман. Ўзида ҳам айб бўлган бўлса керак. Айбини тўғриласин!

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркак қачон уйига талпинади?

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фойдали

Шамоллаганда фойдаланищ учун самарали дори воситаси

📌Яқинларга юбориб қўямиз

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Нечи ёшда қанчa ухлаш керак?

✅Нормал ҳолатда бу кўрсаткич қуйидагича:

• Янги туғилган чақалоқлар 21-22 соат, 3 ойгача 14-17 соат
• Чақалоқлар (4-11 ой) 12-15 соат
• 1-2 ёшли болалар 11-14 соат
• Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) 10-13 соат
• Кичик ёшдаги талабалар (6-13 ёш) 09-11 соат
• Ўсмирлар (14-17 ёш) 08-10 соат
• Катталар (18-65 ёш) 07-09 соат
• 65 ёшдан ошган катталар 7-8 соат

➡️
@UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


❗️Ижтимоий карта жорий қилинади

Президентнинг маълум қилишича, мазкур карта қуйидаги имкониятларни беради:

➖ автобус ва метрода бепул юриш;
➖ электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш;
➖ нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Шу тариқа ягона ижтимоий карта 10 дан ортиқ ҳужжатлар ўрнини босади.

Бу тизим 2025 йил 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бўлажак тиббиётчилар ширин уйқуда 😅

Бу видеони кўргандан кейин касал бўлишга ҳам қўрқиб қолади одам.

Чортоқ тиббиёт техникумида бундай ҳолатлар йўқ, деб умид қиламиз.

Медтехникумчиларга юбориб қўйишни унутманг.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚐 Дамаси борлар диққатига:

Шу ишни қилсангиз орқа ўриндиқни ечганиз учун ГАИ сизни ЖАРИМА майдонига тортолмайди

Дамасчиларга юбориб қўямиз

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманганда Қорбоболар Паради бўлиб ўтди!

Бугун Наманган шаҳрида унутилмас байрам тадбири – Қорбоболар ва Қорқизлар иштирокида "Қорбоболар Паради" ташкил этилди.

➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

➡️
@UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!


❗️Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январ
дан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!

Показано 20 последних публикаций.