ИИБ ҳодими Паспортни олиб қўйиши мумкинми?
Фуқародан келган мурожаат: Терговчи гувоҳ, гумонланувчи ёки айбланувчидан паспортни олиб қўйиши мумкинми? Умуман олганда, паспортни қандай ҳолларда ва кимга тақдим этиш ва бериш мумкин?
📌ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова) кўра, Ушбу Низомнинг 5 ва 12 — 15-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, фуқаролардан паспортларини олиб қўйиш тақиқланади.
Ушбу ҳужжатда паспортнинг қуйидаги ҳолларда олиб қўйилиши қайд этилган:
👉 Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташга чақирилган, шунингдек контракт асосида ҳарбий хизматга кирган, олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг паспортлари;
👉 паспорт алмаштирилганда;
👉 ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган шахснинг паспорти. Бундай ҳолларда паспорт суриштирув, тергов идоралари ёки суд томонидан олиб қўйилади.
Агар шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг паспорти Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига жўнатилади. Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга паспорти тергов, суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қайтарилади. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган паспортлари Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади;
текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки чегара (миграция) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қалбакилаштирилгани аломатлари аниқланган, шунингдек белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган паспортлар тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари томонидан олиб қўйилиши мумкин.
Мажбуриятни бажариш мақсадида паспортни гаров сифатида қабул қилиш ва топшириш тақиқланади.
❗️ Демак, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан гувоҳнинг паспорти олиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
Паспортни улар фақат ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёки қамоққа ҳукм қилинган шахсдан олиб қўйишлари мумкин.
https://t.me/ubaydullo_mirzo