Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21февралдаги 84-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан И.Каримов номидаги Тошкент техник Университети Олмалиқ филиалида талабалар билан учрашув ташкил этилди. Унда талабаларга ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ва олдини олиш чоралари ҳақида тушунчалар берилиб, презентация ва видеороликлар намойиш этилди. Тадбир якунида уларга мавзуга оид кўргазмали материаллар ҳам тарқатилди.