Тошкент вилоят аҳолиси вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида ташкил этилган "Аноним хона"си ҳамда шаҳар ва барча туманлар тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошидаги "Ишонч хона"ларига ташриф буюриб, ОИВ/ОИТС масалалари бўйича малакали мутахассислар маслаҳатини олишлари, шахсини сир тутган ҳолда (аноним тарзда - 18 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно) ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этмасдан ихтиёрий равишда ОИВга бепул тестдан ўтишлари мумкин. ОИВ инфекцияси бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилган қон тахлили натижасидан қатъий назар шифокор томонидан сир тутилиши кафолатланади. Мазкур тиббий муассасаларга мурожаат этган шахсларнинг исми, шарифи сир сақланади ва ихтиёрий равишда лаборатория текширувидан бепул ўтишлари учун барча шароитлар яратилган. Ишонч тел: +99897-429-55-00