📎Тошкент давлат иқтисодиёт университетида соҳа мутахассислари томонидан лойиҳа муҳокамаси ўтказилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Қорқалпоғистон Республикасида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали туризм соҳасидаги барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган “Қорақалпоғистон Республикасида “SMART QNatCraft” платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳунарманд уюшмасининг раиси ўринбосари Б.Аллаков, Туризм қўмитасининг бошқарма бошлиғи А.Максумов, Қорақалпоғистон Республикаси туризм бошқармасининг бош мутахассиси Ж.Артиков ва “IT Works” МЧЖ директори Ж.Муродов иштирок этишди. Лойиҳа раҳбари профессор М.Қурбонбекова томонидан маҳаллий ҳунармандлар, туристлар ва бошқа фойдаланувчилар учун рақамли марказ бўлиб хизмат қиладиган ушбу платформанинг моҳияти, мавжуд бошқа лойиҳалардан фарқи ва афзалликлари борасида маълумотлар берди.