Тўрақўрғоннинг энг моҳир шахматчилари аниқланди
Мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги тегишли қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган.
Мусобақаларда ёш тоифасидан тортиб, ҳаваскорлар, профессионаллар, нуронийлар ҳамда имконияти чекланган талабгорлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Тадбир туманнинг энг моҳир шахматчиларини аниқлаб берди. Ғолиблар туман ҳокими Шерали Қосимов томонидан муносиб тақдирланди ва вилоят босқичида ҳам ғалаба ёр бўлиши тилаклари билдирилди.
Маълумки, шу кунларда Наманган вилояти ҳокими соврини учун шахмат бўйича уч босқичли мусобақа барча туманларда бўлиб ўтмоқда. Бугун Тўрақўрғонда ҳам ана шу беллашувнинг туман босқичи ташкилланди.