Репост из: Баҳодир Обид ижоди
Ҳукмдорнинг сабоғи
Кўп қадимда бир мадрасада,
Дарс берарди доно муаллим.
Аҳли толибларнинг сафида,
Шаҳзода ҳам оларди таълим.
Аслзода аҳён-аҳёнда,
Шумлик қилиб қоларди ногоҳ.
Устоз "Жим бўл!"-деган ул онда:
Дўқ урарди: “Отам – подшоҳ!”.
Бир эмас, бир неча бор бу ҳол,
Қайтарилди такрор ва такрор.
Шўрлик муаллим афтодаҳол,
Арз этмоққа айлади қарор...
– Шоҳим,-дея сўз олди аста,
Шаҳзодамиз юрсинлар омон.
Бўй-бастига ҳамма ҳавасда,
Бўлсин, деймиз донои жаҳон!
Аммо... битта жойи бор, афсус...
Сабоғимни эрмак билади.
Бас қил, дея айтсам бирор сўз,
Номингиз-ла таҳдид қилади...
Ўйга толди подшоҳи одил,
Кейин эса кел, деди имлаб.
Қулоғига нималарнидир,
Шошилмасдан айтди пичирлаб...
Сапчиб тушди бирдан муаллим:
– Бу мумкинмас, қиблаи олам!
Шоҳ дер унга: “Шудир талабим,
Сабоқ олсин бу ишдан болам”...
... Шинам ҳужра... қизғин машғулот,
Эшик очиб, кирди ҳукмдор.
Ғазабланиб ўшқирди устод,
“Кимсан, бунда не юмушинг бор?
Ижозатсиз кирмоққа ҳаққинг,
Йўқдир асло ким бўлсанг ҳамки!”.
Шу тариқа подшоҳга у,
Берди қатъий танбеҳу дакки...
Хижолатда қолди шаҳаншоҳ,
“Узр” сўзин тилида айта...
Мударриснинг кирди қошига,
Рухсат сўраб, яна бир қайта...
... Лол қолганди бу он шаҳзода,
Ёруғ дунё кўзларига тор.
Ғурур, кибр учди ҳавога,
Чўққисига ёққан эди қор...
Турар эди кўзларида – чўғ,
Дил – ҳайратда, деёлмай лом-мим.
Демак, сабоқ намоздай қутлуғ,
Отангдан-да улуғ муаллим...
Ер силкинди кўнгил Аршида,
Қотиб қолди фалакда қуёш.
Ўйла, ким турибди қаршингда?!
Қуйи сари инди мағрур бош...
Ҳикоятдан хулоса шулким,
Ҳар елкада бордир олий қарз.
Илм – нурдир, мураббий – азиз,
Унутмагил – МУҚАДДАСДИР ДАРС!
Баҳодир Обид.
Кўп қадимда бир мадрасада,
Дарс берарди доно муаллим.
Аҳли толибларнинг сафида,
Шаҳзода ҳам оларди таълим.
Аслзода аҳён-аҳёнда,
Шумлик қилиб қоларди ногоҳ.
Устоз "Жим бўл!"-деган ул онда:
Дўқ урарди: “Отам – подшоҳ!”.
Бир эмас, бир неча бор бу ҳол,
Қайтарилди такрор ва такрор.
Шўрлик муаллим афтодаҳол,
Арз этмоққа айлади қарор...
– Шоҳим,-дея сўз олди аста,
Шаҳзодамиз юрсинлар омон.
Бўй-бастига ҳамма ҳавасда,
Бўлсин, деймиз донои жаҳон!
Аммо... битта жойи бор, афсус...
Сабоғимни эрмак билади.
Бас қил, дея айтсам бирор сўз,
Номингиз-ла таҳдид қилади...
Ўйга толди подшоҳи одил,
Кейин эса кел, деди имлаб.
Қулоғига нималарнидир,
Шошилмасдан айтди пичирлаб...
Сапчиб тушди бирдан муаллим:
– Бу мумкинмас, қиблаи олам!
Шоҳ дер унга: “Шудир талабим,
Сабоқ олсин бу ишдан болам”...
... Шинам ҳужра... қизғин машғулот,
Эшик очиб, кирди ҳукмдор.
Ғазабланиб ўшқирди устод,
“Кимсан, бунда не юмушинг бор?
Ижозатсиз кирмоққа ҳаққинг,
Йўқдир асло ким бўлсанг ҳамки!”.
Шу тариқа подшоҳга у,
Берди қатъий танбеҳу дакки...
Хижолатда қолди шаҳаншоҳ,
“Узр” сўзин тилида айта...
Мударриснинг кирди қошига,
Рухсат сўраб, яна бир қайта...
... Лол қолганди бу он шаҳзода,
Ёруғ дунё кўзларига тор.
Ғурур, кибр учди ҳавога,
Чўққисига ёққан эди қор...
Турар эди кўзларида – чўғ,
Дил – ҳайратда, деёлмай лом-мим.
Демак, сабоқ намоздай қутлуғ,
Отангдан-да улуғ муаллим...
Ер силкинди кўнгил Аршида,
Қотиб қолди фалакда қуёш.
Ўйла, ким турибди қаршингда?!
Қуйи сари инди мағрур бош...
Ҳикоятдан хулоса шулким,
Ҳар елкада бордир олий қарз.
Илм – нурдир, мураббий – азиз,
Унутмагил – МУҚАДДАСДИР ДАРС!
Баҳодир Обид.