“ИБРАТ” ЖАМОАСИ БИРИНЧИ.
Тошлоқ туманида “Турон” мактаб театр кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг тумандаги мактаб ўқувчилари турли саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Танлов иштирокчилари “Бизнинг мактаб”, “Маданият ва санъат билимдони”, “Театр – ибратхона” шартлари бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Ҳайъат аъзоларининг якуний хулосасига кўра, туман босқичининг 1-ўринни 7-умумий ўрта таълим мактабининг “Ибрат” жамоаси, 2-ўринни 11-умумий ўрта таълим мактабининг "Замин" жамоаси ва 3-ўринни 9-умумий ўрта таълим мактабнинг "Эзгулик" жамоалари эгалладилар.
Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир. Танловни юқори савияда ўтказиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги масъул этиб белгиланган. Toshloq.uz✅Facebook✅Telegram 📹YouTube