Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувга тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган 200 нафардан зиёд иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи-ёшлар таклиф этилди. Учрашувда ўқувчи-ёшларда миллий руҳиятни шакллантириш, ғоявий хуружлар ва зарарли ахборотлардан асраш, IT соҳасини янада ривожлантириш, тарбияси оғир болаларга алоҳида меҳр-эътибор кўрсатиш, ҳаётда ўрнини топишига кўмаклашиш борасида Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида ўқувчи-ёшларга атрофлича маълумотлар берилди.
Ўқувчи-ёшларнинг қизиқтирган саволларига туман ҳокими жавоб берди. Учрашув сўнгида АҚШ нинг Янги Орлеан шаҳри, Луизиана штатида жойлашган Тулане Университетига саксон минг АҚШ доллари грант соҳиби бўлиб, муддатидан аввал талабаликка тавсия олган тумандаги 24-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ахаджонов Абдужаббор Ахаджон ўғли, ҳамда миллий чопонлар тикиш бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиб ойлик 8 млн даромадга чиққан. Ҳозирги кунда 10 та аёл қизларни иш билан таъминлаган 13-умумий ўрта таълим мактабининг 11-Б синф ўқувчиси Муллажонова Зулҳумор Зиёдулла қизи туман ҳокими томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Toshloq.uz✅Facebook✅Telegram 📹YouTube