Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари З.С.Караев томонидан, Сергели туманида жойлашган 8-сонли Иссиқлик маркази фаолияти ўрганилиб, қозонхона томонидан совуқ кунларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини узлуксиз фаолият олиб борилишини таъминлаш, соҳага энергия тежамкор технологияларни жорий этилиши, иш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича тақдимотлар билан танишилиб, соҳа масъулларининг бу йўналишда олиб борилаётган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди
Шунингдек, “Дарё бўйи” маҳалласида жойлашган “Спутник” подстанциясида бўлиб, подстанция биносининг қурилиши, трансформатор қурилмасини монтаж қилиш, КРУЭ, ячейка ва бошқа ускуналарни ўрнатиш ишларини қисқа муддатда якунлаб, объектни фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.