⚡️⚡️Андижонда катта сув тошқини, 560 та хонадонни сув босди
Андижонда, «Жанубий Фарғона» каналининг ўпирилиб тушиши оқибатида Булоқбошини сув босибди😨
👉 @TOSHKENT_BUGUN
Андижонда, «Жанубий Фарғона» каналининг ўпирилиб тушиши оқибатида Булоқбошини сув босибди😨
8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етган. Ҳодиса оқибатида канал суви тошиб, атрофдаги кўчаларни сув босган.
Ўзгидромет Жанубий Фарғона канали бош қисмидаги дамба ўпирилиши билан боғлиқ техноген ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари сифатида ушбу каналда қўшимча ГЭС қуриш мақсадида ортиқча сув ташланганини келтирган.
Агентлик ушбу техноген сув тошиш ортидан бирламчи маълумотларга кўра, 560 та хонадонни сув босганини қайд этган.
👉 @TOSHKENT_BUGUN