“Уч авлод учрашуви” ўтказилди
Томди тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни Ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва ананаларимизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш мақсадида "Бир болага етти маҳалла ота-она” шиори остида меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштироқида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.
Мазкур учрашувда Маҳалла уюшмаси туман бўлимидан Н.Бекназаров, Миллий гвардия туман бўлимидан катта инспектор-психологи капитан И.Норбоев, мактаб директорининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Муратовалар иштироқ этди.
Учрашувга маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган замонавий фикрлайдиган, жамиятдаги ўрни ҳамда ибратли ҳаётини ёшларга ўрнак бўлган фаол нуронийлар таклиф қилинди.
Тадбирда сўзга чиққан туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Л.Баянасов, “Томдибулоқ” овул фукаролар йиғини "Кексалар маслаҳат гуруҳи" раиси Ж.Жусипов ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, янги Ўзбекистонимизда ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш, мамлакатимизда инсон омилига юксак эьтибор берилаётгани, ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини руёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани алоҳида таъкидлади.
Ёши улуғ фахрийлар ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-еҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдириб, ҳаётий тажрибаларини сўзлаб берди.
Тадбир давомида Миллий гвардия туман бўлими катта инспектори мактабнинг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз фикр- мулоҳазалари билдирса ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаатлар қилиб, кўплаб тарбиявий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни олишди.
"Нуроний" жамғармаси Томди туман бўлими
https://t.me/tomdi_tumani_axborot_xizmati