Yakun


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Олганинг эмас берганинг сеники
Сизга фойдаси тегар дея у бу нарса ёзиб тураман
Aслида ёрдам сизга эмас, ўзимга керак.
Кетқизган вақтингизга рози бўлинг
•алоқа: @azxariy_bot
•хамкорлик: @yakunda_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


2 soatda ehsonni yopamiz. Kim
qancha ximmat qilsa ulgurib qoling.


Assalamu aleykum va rohmatulloh salomatmisizlar?

Kuniga 3-4 talab ehson sorab yozadiganlar bor. Eng qiyin ish haqiqiy muxtoj insonni topish. Sizlarga bir iltimos bilan murojat qilyabman. Haqiqiy ehsonga muxtoj insonni haqiqiy xaqdorni topib keldim.

Biz birlasha olsak katta kuchmiz azizlar. Oldinham bunday ehsonlarda birlashib yordam qilganmiz. Kelinglar yana birlashib bizga begona bo’lmagan yaqin birodarimiz Ilm yo’lidagi bir Tolibi Ilm (Madrasa tolibiga) yordam qilaylik. Kelajakda Dinga va Islomga xizmat qiladigan yetuk olim bo’lib chiqishlari uchun ehson qilaylik do’stlar. Agarda ilmni tashlab qo’yib pul topish uchun ishlagani chiqib ketadigan bo’lsa biror Tolibi ilm bunga bizlar javob beramiz.

Bizning mana shu ehsonlarimiz sababli Robbim bizgaham mana shunday ilmli,taqvoli, solih farzandlarni bersa ajab emas.

9860120151383706 Humo

5614681913320945 Uzcard

Tolibi ilmga qilingan bir dirhamlik yordam, minglab kambag’allarga qilingan millionlardan afzaldir”

Imom Rabboniy rohimahulloh

Kerak bo’ladigan summa Kontraktlari uchun 9.000.000 mln so’m ekan. Ehson posti summa yig’ilishiga qarab turadi. Qo’limizdan kelganicha duo,tarqatish,ehson qaysi biri kelsaham yaxshilik yolida birlashaylik. Zero olganimiz emas berganimiz biznikidir.

Kimgadir o’qish masalasida xujjatlari yokida u kishi bilan bog’lanish masalalari kerak bo’lsa @azxariy_bot ga murojat qilsangiz tashlab beriladi.


Ота оналарга мактуб.

Фарзандларингиз хусусида қўрқиш керак эмас, уларни тарбия муассасаларида зулмга рўбаро келишларидан безовта бўлиш хам керак эмас. Чунки сизлар уларни тили заҳаргина этиб, ёмон хулқли ҳамда устоз ва тарбиячиларга эҳтиром кўрсатмайдиган этиб тарбиялаб бўлгансиз. Шу билан бирга устознинг қаттиқ туриши ёки қўл кўтариши умуман мумкин эмас, урадиган ёки сўкадиган бўлса, у устоз ҳатто қамалади деб ҳам уқтириб бўлгансиз. Шу сабаб улар хақида хавотир олманглар.
Балки хавотир олиб қўрқишингиз лозим бўлгани шуки, куни келиб бу тарбиянгизнинг асоратлари бошингиздаги сочингизга оқ тушириб юборганида намоён бўлади.


Кўзлар - мақсадни сўзлар!

Кўз фақат кўриш учун яратилмаган.

Кўзлар бор: гапиради, йиғлайди, ошиқ бўлади, хиёнат қилади, паст санаб кибр қилади...

Айман Ёғий


Раббоний қоида:

Намозни қанча зое қилсанг, шаҳватга шунча мубтало бўлаверасан. Бунга Аллоҳнинг сўзидан қуйидаги оят далил бўлади: «Ортларидан шундай ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).

Намозга қанча эътиборли бўлсанг, шаҳватдан шунча йироқ бўласан. Бунга Аллоҳнинг сўзидан қуйидаги оят далил бўлади: «Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур» (Анкабут сураси, 45-оят).

Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ: «Азонни эшитиши билан намоз ўқишда бардавом бўладиган кишининг қалби очиқ, фикри теран бўлади. Зеро, ким Аллоҳнинг амрини адо этса, Аллоҳ ҳам унинг ишларини раво қилади», дедилар.


Бир қурувчи киши, бир ширкатда узоқ йил ишлаб кексаликка етди ва нафақага кетишни ва ўзини оиласига бағишлашга қарор қилди. Унинг раҳбари: «Ишдан бўшаш аризангизни қабул қиламан фақат бир шартим бор. Яна битта уй қуриб берасиз» деди. Қурувчи хоҳламайгина рози бўлди. Сўнгра уй қурилишини шошма-шошарлик билан пишиқ-пухта ва мукаммал бўлмаган ҳолда) битказди.
Уй калитини бошлиғига топшираркан, бошлиқ табассум билан: «Бу уй ширкатимиздаги узоқ йиллик хизматингиз учун биздан сизга совға» деди.

Қурувчи бундан лол бўлиб қолди ва қурилишни пухта қилмагани учун қаттиқ афсус қилди. Бир умрлик уй!..
Хоҳламайгина, шошма-шошарлик билан, пухта ва масъулият билан қилинмаган ибодат ҳам шундай бўлади. Билгинки, тоат-ибодатларинг охирида Аллоҳга эмас, ўзинг учундир. Аллоҳ бандаларидан беҳожат Зотдир. Аллоҳим, бизу сизга гўзал хотима насиб этсин!


Телефонингиз қувватини узайтириш учун, китоб ўқинг....

Меҳмет Йилдиз


Ғийбат қанчалаб солиҳларнинг амалини фасод қилган, бузган ва яна қанчалаб амал қилувчиларнинг ажру савобларини йўққа чиқарган, ҳабата қилган ва қанчалаб Роббул ъаламийннинг ғазабини жалб қилган.
Ғийбат — хор ва пасткашларнинг мевасидир, ожизларнинг қурол аслахасидир. Гарчи ғийбат тақводорлар оғзидан чиқса ҳам, уни ҳурматли зотлар эшитса ҳам у бировни гўштини чайнашдир.

Ибн Жавзий рохимаҳуллоҳ


Биз йигирма тўққиз кун давомида ортиқча вазнни юқотиш учун ёки умуман соғлиғимизни яхшилаш учун парҳез қилганимиз йўқ. Биз йигирма тўққиз кун давомида нафсимизни тарбияладик, унинг жиловини қўлга олишга харакат қилдик. Аллоҳ таоло бунинг учун бизга кўп имкониятлар берди: шайтонларни кишанлади, дўзах эшикларини ёпиб, жаннат эшикларини очди. Ўзи фарз қилган ибодат учун улкан ажрлар вада қилди. Рўзани хам ўзимизга манфаатли, фойдали қилиб қўйди: иймонимиз, тақвоимиз кучайди, ибодатларимиздаги малоллар роҳат ҳаловатга айланди, қалбимиз гунохлардан покланди, ёришди, юзимиздаги нур, жисмимиздаги қувват зиёда бўлди, танамиздаги азиятлар чиқиб кетди, нафсимиз бизга бир мунча таслим бўлди…

Буларнинг барчаси Роббимизнинг бизга ато этган фазл-мархаматидир. Энди буни қадрлайлик, ибодат ва тақво билан эришилган фазлни гуноху маъсиятлар билан барбод қилмайлик, азизлар.

Инсон ҳар қандай гуноҳга қўл уришда илк бора қийналади, хижолат бўлади. Лекин шу марҳаладан ўтиб кетса, энди гунохни бемалол қилаверишга ўрганиб қолади, бу иш беписандликка ва хатто одатга айланади.( Аллоҳ сақласин)
Қилиб юрган ибодатларни, яхши амалларни илк бор тарк қилганда эса инсоннинг виждони қийналади, ўзини ниманидир йўқотиб қўйгандек ҳис қилади. Аммо ўша амални икки уч марта тарк қилса, энди қийналмай қўяди, дили хира ҳам бўлмайди, ҳатто ўша амалга қайтиш амри малол бўлиб қолади.(Аллоҳ сақласин)

Хозир айни шу холатдамиз. Ё Рамазондан олдинги холатимизга қайтамиз, ё Рамазондаги заҳираларни кейинги Рамазонгача тежаб, аяб, асраб-авайлаб, етказамиз.
Мусулмон одам иймонига, солиҳ амалларига қизғанчиқ бўлади, уларни зое қиладиган хар қандай нарсадан тийилади, қочади.

Аллоҳ таоло барчамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишга, гуноҳлардан тийилишга тавфиқ берсин. Амийн!


Рамазондан кейинги биринчи ҳафтада, эҳтиёт бўлинг. Бу ҳафта шайтоннинг сизга қарши бор кучи билан, макр-ҳийлалар ишлатиб жанга киришган ҳафтасидир. У айёр юришлар қилиб сизни фарз намозларини кечиктиришга, жамоатдан тўсишга, нафл ибодатларни тарк қилиш ёки озайтиришга, Қуръон тиловатларини тўхтатиб қўйиш ёки файсалга солиб кечиктиришга, бомдод намозидан ухлашга, чақиради. Рамазонда роса ибодат қилдинг, савобни ҳам йиғиб олдинг, толиқдинг ҳам, энди бироз дам олсанг бўлади, деб аврайди. Бунга кўнсангиз, мағлибият мана шу ердан бошланади. Банда шайтоннинг мазкур ҳийлаларига алданса, ҳолати кўп вақт ўтмасдан Рамазондан олдинги ҳолатга қайтиб қолади.
Аллоҳ таолодан собитқадамлик сўранг. Ирода кўрсатинг, ғайрат қилинг. Солиҳ кишилардан узоқлашманг. Қуръон ва намозни диёнатингизнинг қизил чизиғи деб билинг. Уларни тарк қилишни, улардан бўшашишни муҳокамага ҳам қўйманг. Ёдингизда сақланг, амалларнинг қабул бўлганининг аломати ўша амалларда мавсум сўнгида ҳам бардавом бўлишдир.

Аллоҳ таоло бизларни Ўзи рози бўладиган амалларда собитқадам қилсин. Aмин!


Янги йил дастурхонига сарфлаганчалик ва алоҳида махсус тайёргарлик кўрганчалик: Хайит байрамига ҳам шу даражада эътибор ва харажат қилябмизми?

Оилангиз ва яқинларингизга гапириб эмас, балким амалда татбиқ қилиб кўрсатиб қўйганингиз уларга намуна бўлади.

Оғзимизни тўлдириб бизни иккита байрамимиз бор Рамазон ва Қурбон хайити деб оддийгина ўтқизиб юбориб, янги йилда кўн бўйи уйимизни безатиб турфа ҳил таомлар пишириб кечалари бедор бўлиб ўтқизсак фарзандларимиз хам вақти келиб шундай қилишади.

Келинг шу ишларни хақиқий байрамимиз бўлган Хайит кунларида қилишга одатланайлик. Шундай қилайликки, байрам таровати оиламизнинг ҳотирасида бир умрга муҳрланиб қолсин. Ҳар ким ўз шароитидан келиб чиқиб тайёргарлик қилаверади. Асосийси, хонадонингизда байрам шукухи сезилиб турсин, бугун ўзгача кун экани билинсин.


Яратган Роббимизга беадад ҳамду санолар бўлсинки, мана, мохи Рамазонни имкон қадар муносиб ўтказиш насиб айлади. Аллоҳ таоло бандаларига марҳамат қилиб, савоблар заҳирасини кўпайтирадиган, гунохларга тавба қилиб, маъсиятлардан тийилишга ёрдам берадиган муборак Рамазон ойини ато қилди. Дарҳақиқат, Рамазон мўмин-мусулмонлар учун хақиқий чиниқиш, тобланиш мактаби ҳисобланади.

Азиз биродарим айтингчи, бу ой давомида қанчалар савобсевар бўла олдингиз, гунохлардан тийилишга Аллоҳнинг қайтариқларидан ҳазар қилишга қанчалик ўргандингиз?

Келинг, бугундан бошлаб гунох, маъсиятларга, Яратган қайтарган ҳаром ишларга «Алвидо» деймиз! Рамазонга эмас, айнан бизни залолатга бошлагувчи амалларга алвидо дейлик. Рамазонни, яъни унда адо этиб, ўрганиб, кўникиб қолган солиҳ амалларимизни йил давомида ўзимизга ҳамроҳ қилиб олайлик. Атрофимиздагиларга меҳр кўрсатиш, саҳоватда пешқадам бўлиш, Қуръон ва ҳадисларни ўқиб ўрганиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш, ота онамизга ғамҳўрлик, аҳлимиз, биродарларимиз, дўсту ёрларимизни эъзозлаш умуман, ҳақиқий мўминга ҳос сифатлар билан ҳулқланиш бизлар учун дастуриламалга айлансин! Бу борада шижоат кўрсатайлик, жидду жаҳд қилайлик.

Зеро, Рамазонда ҳам, қолган ўн бир ойда ҳам Роббимиз ягона, Рамазонда солиҳ амалларга ундаган Росулимиз соллаллоҳу алайхи васаллам ҳам битта, у зотнинг кўрсатмалари ҳам айнан бир ҳил. Биз фақатгина Рамазонда намозга буюрилмаганмиз, Роббимиз бизга намозни доимий фарз қилган.

Ҳаромдан тийилиш, етим-есир, бева-бечора, фақир инсонларга саховат кўрсатиш, мехр-шафқатли бўлиш ва бошқа ҳайрли амаллар ҳам ҳудди шундай. Шундай экан, Рамазондаги барча солиҳ амалларимизни кейин ҳам йил давомида тўҳтатиб қўймасдан, давом эттиришимиз лозим.

Биз учун ҳақиқий байрам қачон бўлади?
Гуноҳлардан тийила олган кўнимиз, маъсиятларга алвидо деган онимиздан биз учун ҳақиқий байрам бошланади.

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазондан онадан янги тўғилган чақалоқдек гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда чиқишимизни насиб қилсин.

Яратган Эгам нуқсонлик билан қилган барча солиҳ амалларимизни Ўз фазли ва карамига мос тарзда қабул қилсин.

Хайит айёмингиз муборак бўлсин!


Тижорат билан шуғулланадиган инсон кундалик савдосининг ҳисобини юритиб боради. Ярим йил, бир йилда бир марта умумий ҳисобот тайёрлайди, унда кирим чиқим, фойдаю зарарларни тафтиш қилади. Айниқса мавсумий сотиладиган маҳсулот бўлса, буни албатта амалга оширади. Чунки ҳисоб-китоб қилмайдиган бўлса, зарар ва чиқимларнинг қанчалигини билолмайди, натижада, савдога катта зарар етиши ва бора-бора савдоси касодга учраши мумкин. Биргина дунё амалида ҳисоб-китоб шунчалар муҳим экан охират амалининг даражаси қандай бўлади?

Аслида бу дунёла барчамиз оҳиратда жаннатни қўлга киритиш учун сармоя йиғаётган тадбиркорлармиз. Агарда кундалик амалларимиз сарҳисоб қилиниб, зарару фойдаси аниқланиб, камчиликлар бартараф этилмас экан, “тижоратимиз” инқирозга учраши тайин. Оҳиратда амаллар таназзулидан Аллоҳ асрасин.

Ҳазрати Умар родияллоҳу анҳу айтадилар: «Хисоб қилинмасингиздан олдин ўзингизни ўзингиз хисоб китоб қилинг. Амалларингиз тарозида тортилмасдан олдин уларни ўзингиз ўлчанг».

Айни паллада Рамазоннинг охирги кунларига етиб келдик. Нималаргадир улгурдик, нималаргадир улгуролмадик. Кўз очиб юмгунча бу Рамазон ҳам тарихга айланмоқда. Ой давомида йиғган сармоямиз йўқ бўлиб кетмаслиги учун янаги Рамазонгача солиҳ амаллар қилишда бардавом бўлишимиз, маъсиятлардан тийилишимиз, тавба қилган гуноҳларимизга қайтмаслигимиз лозии. Ана шунда оҳират учун қилинган тижоратимизда барака бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охиратимизга фойдали бўладиган хайрли тижоратлар ва катта сармоялар насиб қилсин.


Рамазоннинг энг қизғин палласи, охирги ўн кунликга хам етиб келдик. Энг буюк кеча — Қадр кечаси айнан шу ўн кунликнинг тоқ кечаларида яширинган.
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан қидиринглар.”

Қадр кечасининг яширилиши ҳам унинг баракотидан. Банда шу бир кечани топай, деб ўн кечани бедор ўтказади. Натижада ИншаАллоҳ, Қадрнинг ҳам, қолган тўққиз кечанинг ҳам фазилатларини қўлга киритади.

Буюк сахобий Убай ибн Каъб Қадр кечаси Рамазоннинг 27-кечаси эканлигига қасам ичиб, ўша тонгда қуёш қизғиш, нури, шуъласи заиф ҳолда чиқишининг ҳабарини берган ҳадис жуда машхур.


Қанча ҳаёт кечиришимиз бизга номаълум. Балки 40, балки 50,60,70 ёки 80 йил… Фараз қилинг, сиз 80 йил умр кўрдингиз. Бир суткада 24 соат деб ҳисобласак, шунинг қанчасини ибодатга ажратдингиз? 80 йилнинг қанчасини ибодат билан ўтказдингиз?

Бошқа ишларга сарфлаган вақтингизни хисоблаб кўрсак, бор йўғи беш йил ёки ундан ҳам камроқ ибодат қилганингиз келиб чиқади. Буни бир кун — 24 соатга тақсимлангчи! Энди масаланинг яна бир аҳамиятли жихатига эътибор берайлик, хўш шу 5 йиллик қилган ибодатларимиз тўлиқ иҳлос билан адо қилинганми? Аллоҳ таоло бу ибодатларимизни қабул қилганлигини ишонч билан айта оламизми?

Ана энди Аллоҳ таолонинг “Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ”, деб марҳамат қилган оятига диққат қилинг. 1000 ой 83 йилдан салгина кўпроқ дегани. Биз 83 йил умр кечирмасакда, 83 йилнинг 24 соатида тинмай ибодат қилдик ва айни пайтда ушбу ибодатлар қабул қилиниб, улкан ажру савобларга эришдик демакдир!


Агар 83 йил ибодат қилганлик савобини юқоридаги ҳисоб китобга асосан тақсимласак биз ё 1500 ёки 2000 йил яшашимиз лозим бўлади.
Ояти каримага эътибор беринг-а, унда минг ойга тенг дейилмаябти, балки минг ойдан яхшироқлигини таъкидланмоқда. Унинг миқдори сир сақланмоқда, балки 100,200, балки ундан ҳам кўпроқ йил тўлиқ ибодат қилганлик савоби берилади. Аллоҳ таоло Қодир Зотдир.


Модомики Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ экан, ҳозирги пайтда шомдан тонггача бўлган муддат бор йўғи 10 соатни ташкил этишини ҳисобга олсак, Қадр кечасидаги 1 соатлик ибодат — бошқа пайтдаги 100 йиллик ибодатдан яхшироқдир. Қадр кечасида бир соат ибодат қилшингиз — бошқа пайт тўлиқ 8 йил ибодат қилишингиздан афзалроқдир.

Ибодат — намоз ўқиш, зикр, Қуръон тиловат қилиш, Аллоҳ таолони ёд этиш, эътикоф, умра зиёрати, Каъбани тавоф этиш, қўйингки, Аллоҳ розилигини истаб қилинган барча солиҳ амаллардир.


Аллоҳ таолонинг бундай ғанимат фурсатларини бизга тухфа қилгани — Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламнинг умматларига кўрсатган буюк фазли, марҳамати, карами, эхсонидир. Росули Акрам алайхиссалом ҳам Қадр кечаси, яъни 27 кечасида бошқа кечаларга нисбатан кўпроқ ибодат қилар, бедор бўлардилар. Қадр кечасида ибодатларга шўнғиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг суннатларига эргашишдир.

Азизлар, ким мана шу кечани топса, буюк савобларни қўлга киритади. Бу кечада Аллоҳ таолонинг раҳмат эшиклари очилади, бандалар Роббига яқин бўлади, гуноҳлари мағфират қилиниб, ёмонликлари арийди.

Обид бандалар бу кечани бутун йил давомида интиқлик билан кутадилар. Лайлатул Қадр итоатгўй бандаларнинг орзуси, тавба қилувчиларнинг, умиди ушаладиган кечадир. Зеро, ким бу кечанинг буюклигию фазлига ишониб, савоб умидида қоим бўлса, гуноҳлари кечирилади. Қадр Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати ёғиладиган кечадир.


Шундай экан, шомдан бошлаб то тонггача ҳар бир лаҳзани ғанимат билайлик. Бекорчи охиратимизга фойдасиз нарсалар вақтимизни ўғирлаб қўймасин. Аҳлимизга оила аъзоларимизга ҳам имконият яратишга ҳаракат қилайлик, аҳир улар билан жаннатда жам бўлишни истаймиз-ку.

Қадр кечасининг қадрини топиш барчамизга насиб этсин. Амийн!


Дўстларим ёқ бўлсам иши ёқ қаранг,
Ўзим аравамни тортиб юрибман аранг,
Она, ёшлигимдагидек сочимни таранг,
Фақат сизга сабабсиз керакман Она.

Сиз кетсангиз қалбим хувуллаб қолар,
Ёнимдагилар фақат фойдасин олар,
Сиз дейсиз яшашинг кифоя болар,
Фақат сизга сабабсиз керакман Она.

Овозим кўтарган пайт жим бўлган Онам,
Ғазабланган пайтим жилмайган Онам,
Демадингиз хатто обергин болам,
Фақат сизга сабабсиз керакман Она.


Кўчалар чангга тўлиб кир бўлса, одамнинг кўнгли ёмғир тусаб қолади.

Ёмғир ёға қолса эди, чанглар босилиб, ғуборлар кетарди, атроф тозаланарди, дейди.

Яна бир кирлик бор. Унинг номи — гуноҳдир…

Уни фақатгина Аллоҳ таолонинг ёмғири тозалашга қодир. Бу ёмғир — Рамазондир!

Аллоҳим, бизга Рамазонни манфаатли қилгин, гуноҳларимизни, Ўзинг мағфират айлагин.


Имом ибн Жавзий рохимахуллоҳ: “Эй нафс! Бироз толиқиб, чарчагин, кейин Жаннати Фирдавсда кўп дам оласан” дер эдилар.


Фосиқ қўйган бўлса,
соқолда нима айб..?

Одобсиз кийган бўлса,
хижобда нима айб..?

Кетган золим бўлса,
Ҳажнинг айби нима..?

Ўқиган ёлғончи бўлса,
Намозда нима айб..?

Мусулмон яшамаётган бўлса,
Исломда нима айб..?

Айбдорларни касрига,
айбсизлар қолмасин..!


Ишқ ўч хил нарсага тушади.
Кўзга, кўнгилга ва руҳиятга.
Кўзга тушса бу — “яхши кўриш”дир.
Кўнгилга тушса бу — «Севги» ва
«Мухаббат»дир.
Руҳиятга тушса эса, “воз кечиб”бўлмасдир…


12-13 соат рўза тутиб, 10 дақиқада тўқ бўлиш, бу дунё роҳатининг қанчалик қисқа ва бу дунё ҳаётининг нақадар кичик эканлигига мукаммал бир мисолдир.

Показано 20 последних публикаций.