Шу китобда ёзиладики:
XIX аср бошларидан тортиб, биз яшаб турган давргача Туркистонда ўқиш-ўқитиш ишлари умуман издан чиқиб кетди. Бир замонлар дунёга Абу Али ибн Сино, Форобий, Маҳмуд Қошғарий, Тафтозоний каби ҳаким ва олимларни берган Туркистон кейинги асрларда жоҳилиятга юз тутди. Аҳир юқорида номлари зикр этилган фузалолар ҳам ўша эски мактаб, мадрасаларда таҳсил олишган эмасмиди?! Бурунги мадрасаларда этиқод, имло, хуснихат, илм ҳисоб, тарихи Ислом, жуғрофия, ҳандаса, ҳайъат каби диний ва дунёвий билимлар ўқитилмаганми?! Акс ҳолда, Хоразмий осмондан тушмаган эди-ку!
Айтмоқчиманки, советлар даврига келиб бу ҳолат янада баттарлашди. Янгича мактабларда динга қарши тарғибот олиб борилса, қадимий мактабларда «кўр қориликка» ўқитилди, холос. Шундай қилиб, бизнинг мактаб ва мадрасаларда на динни чуқур тушунадиган мударрис, на фанни биладиган ўқитувчи бор эди. Маълумки, илгаридан Туркистонда мактаб ва мадрасалар вақф ерлари ва моллари ҳисобидан таъминланган. Туркистон вақфлари мусулмонлар томонидан дин, маърифат ва маданиятлари учун кўпайтирилиб борилган. Кейинги замонларда ана шу миллий сармоянинг эгалари чиқиб, ерлик халқ доимо жаҳолатда қолиб, кул бўлиб туришларини истадилар. Улар қайси йўл билан бўлмасин мустамлакачиларга хизмат қилишди.