bankiroff


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Bank haqida ham yozib turaman.

Murojaat uchun: @bankir_aloqabot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Бугунга "Тезлик 2" ни кўряпман.


Таля билан боғлиқ батафсил интим тафсилотларни кутаётганларнинг ҳафсаласини пир қиламан. Бу томони энди ўта шахсий масала.

Муносабатларимиз ўша йили ёз келиб, каникулга кетгунимча давом этди. Ёз охирида кўришамиз деб, аҳдлашиб хайрлашдик. У пайтларда хабарлашиб тургани телефон, и-мейл, ижтимоий тармоқ деган нарсалар бўлмаган. Август охирида Тошканга қайтиб, тўғри Оқтепага шошилдим. Талянинг квартирасига бошқа ижарачилар кўчиб киришга улгуришган экан. Хоразмликлар. Таля-паляни танимаймиз дейишди.

Таля билан кўришиб юрган вақтимизда, мабодо бир-биримизни топа олмасак, подъезддаги электр счетчиклар жойлашган шкафнинг ўзимиз билган тирқишида «записка»лар қолдирардик. Хоразмлик ижарачилардан рухсат сўраб, шкафни очдим, тирқишда кленкага ўралган 5 та хат чиқди. Талянинг менга ёзган хатлари. Хатларни ҳали очиб ўқимай туриб йиғладим, ҳўнграб-ҳўнграб йиғладим. Хоразмликлар анграйганича қолишди.
Уйга келиб, Талянинг хатларини ўқишга ўзимда куч топдим (қачонлардир, каттароқ бирон нарса ёзсам, бу хатларга яна мурожаат этаман). Ҳаммаси менга аталган, сўнггисида Украинадаги манзилини ҳам қолдирган эди. Шу заҳоти унга жавоб ёздим. Эртасигаёқ почтадан жўнатдим. Бир ҳафтадан кейин яна ёздим. Жўнатдим. Бир ойдан кейин яна… Охирги хатим 1998 йилнинг сўнгги кунларида жўнатилди. Биронтасига жавоб олмадим.

Кейин…

Кейин эса уни унутишни бошладим. Ичганда, мастлигимда, Таля билан бирга ўқилган китоблар қайта ўқилгандагина Таля эсга тушадиган бўлди.
Орадан 8 йил ўтди. Қанчадан-қанча Дилялар, Танялар, Гулялар, Зуляларни топдим, йўқотдим. Дилясида Талянинг қиёфасини кўрдим, Таняда Талянинг қоматини, Гуляда Талянинг ақлини, Зуляда Талянинг дунёсини топдим. Лекин бутун, бус-бутун Таляни қайтиб кўрмадим.
Ижтимоий тармоқлар кенгайиб, интернет орқали эски танишларни топиш имкони пайдо бўлгандагина уни қайта топдим. Лекин бу пайтда йигирманчи аср тугаб, аллақачон йигирма биринчи аср бошланиб улгурган, энди ўсмирлик тугаб, ёшлик ҳам ортга чекинаётган, қадриятлар ҳам анча-мунча ўзгаришлар учраган эди. Не ажабки, қачонлардир хипчабел, нозик-ниҳол-билқиллама Таля анчагина энга тортган, икки фарзанднинг онаси Таля холага айланиб улгурган экан. Таля топилганда ҳис-ҳаяжон, интиқлиқ катта бўлишига қарамай, интернет суҳбатимиз жуда қисқа бўлди. Бегона бўлиб улгурган эканмиз.

Шукр қилдимки, Тақдир бизни бир-биримизга керак ва мос бўлган пайтда учраштирган ва вақтида айрилтирган экан.
Шундан кейин, Таляни ҳатто ичганимдаям эсламай қўйдим.
Ва эсламаган бўлардим ҳам, ушбулар ёзилмаган бўларди, агар шу кунларда дунё қадриятларини остин-устун қилаётган Украина воқеалари юз бермаганида.
Украина Таляни эслатди, Таля эса эскирган, чанг босган хотираларни.
Мен сизга айтсам, Муҳаббат ўзи эски хотира.
Тугади.




Рост гап шуки, институтда қизлар масаласида омадим юришмаган. Бир ҳурлиқони яхши кўрардим. Ҳурлиқо элга машҳур бир инсоннинг набираси эди. Ақлим жойида бўлган, УМУМИЙ ПЕРСПЕКТИВА ва ШАНС йўқлигини билардим. Лекин манманлик қурсин, изҳори дил қилганман ва ҳурлиқони илк учрашувга КУТУБХОНАга таклиф этганман. Ҳурлиқо буни ҳамма курсдошларга, курсдошлар бу ёқда турсин, бутун институтга овоза қилган. Томи кетган Б. Ҳурлиқони Кутубхонага таклиф этипти — тайёр Анекдот. Ўшанда кўнглим қаттиқ оғриган, яраланган, шунча яраланганки, ҳалигача чандиғи бор.
Торгина коридорида ўпишиб хайрлашган бўлдик. Остонадан чиқар пайтим, қўлимдан ушлаб қайтарди. Қўлимни қўйиб юбормай, тўғри ётоғига олиб кирди. Шошмасдан ечинди. Бўлиқ аъзолар бунча ихчам танага жойлашган бўлиши мумкинлигини тасаввур этмагандим. Анчагина довдирадим. Сезди. Мени ҳам ўзи ечинтирди. Бир ярим кишилик каравотда биринчи марта ҳаммасини ўзи бажарди. Кўп вақт кетмади.
Шивирлади:
— Қоласанми?
— Қоламан.
Бу кеча Талянинг бағрида қолдим. Алвидо, Ҳурлиқо…
Давоми бор…


Ўтир, чой ичамиз, деди ва ўзи ошхонага кириб кетди.

Газ плитага чой қўйди. Сув қайнатиладиган тунука чойнакнинг ўзига чой дамлади. Ундан аввал косанишаб идишга солинган «Большая чаша» деган лапша-макароннинг устига қайнаган сувнинг бир қисмини қуйди. Лапша тиниши учун устини тарелка билан ёпди, бўлка кесди ва тантановор равишда эълон қилди: — Лапша еймиз.

Мен студентликнинг дастлабки икки йилида жуда қашшоқ ҳаёт кечирганман. Лекин Таля турмуши, ейиш-ичиши мендан ҳам қашшоқроқ эди.

Шу аҳволида мени лапша билан меҳмон қилмоқчи бўлганини тушуниб, тўғриси, уялиб кетдим, ҳозир келаман, деганча дўмдан пастга тушдим. Оқтепа айланмасидаги бекат олдидаги дўкондан тўртта тухум ва канадский сосиска, бунга қўшиб 2 шиша «Олмалиқ 4» пивосидан олдим. Студентчилик қурсин, пивони фақат стипендия чиққан кунлардагина ўзимга раво кўрардим. Нима бўлса, бўлди, гулят қилсак, қиппизда.

Қайтиб чиқсам, Таля кутиб ўтирган экан. Бозорликни кўриб қувониб кетди. Тухум ва сосискани дарров қайнатиб келди. Қовургани ёғи йўқ экан — билганимда ёғ ҳам олардим. Иккинчи овқат деб қайнатилган тухум-сосискани столга қўйди. Демак, лапша — биринчи овқат бўлади.

Ўтирдик. Пивони очиб, стаканларга қуйдим. Таранг қилмасдан ичди. Ўзини бошқатдан таништира бошлади. Таля деган исмни эшитмаган эдим, қора қош-қора кўзлигидан, аввалига татарми, арманими бўлса керак, деб ўйловдим. Наталя экан тўлиқ исми. Наталя эканини эшитиб дарров сўрадим: — Ўрисмисан?…
Ўша пайтларда ўрисларни ёмон кўрардим, ўқувчилигимда уруғлашни бошлаган миллатчилик касали студентлигимда роса авжига чиққан. Мен ва атрофимдагилар кўраётган етишмовчилик, қийинчилик, оғир турмуш учун фақат ва фақат ўрислар айбдор эди — менинг назаримда. Аҳмоқлигим даражасига бир мисол шуки, метрода, автобусда ўтирган бўлсам, ўрис кампир ё чол чиқиб қолса, жой бермасдим. Миллатчилик ўсмирлик касали, ўсмирлик — тана ва онг улғайиши мутаносиб юз бермайдиган давр-да, онг ортда қолаверади. Кўпчиликни, хусусан мени ҳам миллатчилик ўсмирлик билан бутунлай тарк этган. Майли бу энди бошқа мавзу.
— Йўқ, украинкаман, хохлушка.
Енгил тортдим — ҳайрият-э. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди. Ёқиб бораётган Таля яна ёқишни бошлади.

Наталя Янгиерда туғилган экан. Ота-онаси совет даврида Сирдарёдаги қанақадир қурилиш сабаб Украинадан келиб қолишган. Отаси аввалроқ Украинага — Николаев шаҳрига кўчиб кетган, Таля онаси билан қолган, лекин улар ҳам кўчиб кетиш арафасида. Отаси билан бирга кетишмагани сабабларидан бири — Талянинг ўқишни тугатмагани ва уйларини сотишмаган. ИнЯзда 4-курсда, инглиз тили филологиясида ўқиркан. Мендан салкам 3 ёш катта. Ёлғиз фарзанд. Бу квартира отасининг Янгиерлик қандайдир танишига тегишли. Таля свет-пвет, газ-пазини тўлаб туради холос.
Овқатланиб бўлгунимизча сўроққа тутдим. Қизиғи шуки, обдон суриштирган фақат мен бўлдим. У менинг кимлигим ва қаерда ўқишимдан бўлак бирон маълумот сўрамади. Пиво, студентча овқат ва суҳбат орамиздаги масофани бутунлай йўқотди. Иззатим битмасдан қайтиш ҳам керак. Танишганимиз зўр бўлди, энди кетайин, анови журнални берсанг, дедим.
Таля сочилиб ётган китоб-журналлар орасини титкилаб, «Иностранка»нинг учта сонини топди. Варақладим, «Сатанинские стихи» тўлиқ эмас, айрим қисмлари чоп этилган экан. Майли, йўқдан кўра юпанчиқ. Таля ваъда бердики — сен учун қолганиниям, ҳаммасини топиб бераман, лекин, келиб тур. Юрагим ҳаприқиб кетди. Таля мен учун ҳаммасини топиб беради. Бормисан, Таля!


Ижобий одатни исташ, аслида, салбий одатдир. Салбий одатни қабул қила билиш эса ижобий одатдир.


Шуҳрат чорраҳасидан «Фарҳод» бозори томон эллик қадамча юрсангиз, ўнг қўлда кўримсизгина, кичкинагина макулатура қабул қиладиган пункт бор. Сиртдан қарагандагина бу дўкон макулатура қабул қилинадиган пунктга ўхшайди, аслида Тошкентнинг мана-ман деган букинист дўконларидан топилмайдиган ноёб китобларни фақат шу ердан топа оласиз. Яна сув текинга, макулатура баҳосида.

Наталяни шу ерда учратганман.

Ўқишдан қайтаётиб, агар вақтим бемалол бўлса, Чилонзор метросидан 18-кварталгача (талабалик йилларида турар жойим Чилонзорнинг 18-кварталида бўлган, «Италфуд» супермаркети рўпарасидаги дўм деярли 6 йиллик қадрдон маконим) яёв юрардим ва албатта бир бош суқадиган манзилим шу макулатура дўкони бўларди.

1998 йилнинг эрта баҳори эди. Ҳар сафаргидек дўконга кирдим, таниш чол билан одатдагидек бош силкиб саломлашдик. Бирон қизиқ китоб ёки манба топиш илинжида қалашиб-чангиб ётган китоб-журналларни титкилашни бошладим. Қўлимга илингани «Иностранка» деган сарғайиб кетган журналнинг 2 та сони бўлди. Эриниб варақлай бошладим, не ажабки, журналнинг анонсида кейинги сондан бошлаб Салмон Рушдининг «Сатанинские стихи» («Шайтон оятлари») романи эълон қилина бошланиши ёзилган эди.

Бунгача «Жаҳон адабиёти» журналидами ёки бошқа бир жойда Озод Шарафиддиновнинг шу романни ер билан яксон қилинган тақризини ўқиб чиққандим. Озод домлага ишонилса, бу романни ўқиш тугул, ўзбек ўқувчисига унинг борлигини билдирмаслик ҳам керак эди. «Маънавиятимизга касофати тегади» деб ҳисоблаган Озод домла бу роман ҳақида. Озод домланинг фикрларини ўқиб, миямга келган фикрим шу бўлганки, «Шайтон оятлари»ни албатта топиб ўқиш керак. Нега Озод домлага мумкину, менга мумкин эмас?

Макулатурачи чолдан «Иностранка»нинг ўша менга керак кейинги сонлари бор-йўқлигини сўрадим. Кеча анови қиз олганди, деб бурчакда китоб-журнал титкилаётган бир қизни кўрсатди. Одмигина кийинган, упа-бўёқсиз, ўрта бўйли, кўримсизгина ўзбек қизига ўхшади. Шу сабаб ўзбекча сўрадим. Русча жавоб қайтарди. Уйимда, истасанг, бериб туришим мумкин, деди. Рози бўлдим.

Ташқарига чиққач, юз-кўзига бошқатдан разм солдим. Русча гапиришини айтмаса, ғирт қора кўз, қора қош, лекин оқ юзлик ўзбек. Танишдик. У ўзини Таля деб таништирди. Оқтепада — Чилонзор-7да тураркан. 12-троллейбусга чиқдик, менда «Т» белгили проездной, у ҳам кондукторга «Т» белгили проезднойни кўрсатди. Билдимки, у ҳам студент экан. Уйига етиб келгунча гаплашмадик.

Оқтепага етмай Лутфий кўчаси охиридаги 5 қаватли дўмнинг 5-қаватида тураркан. Ичма-ич икки хонали квартира. Бир хонада 1,5 кишилик каравот, иккинчи хонада эса битта стол ва иккита табуретка. Бор-йўғи шу. Бутун жойи қолмаган линолеум пол, лекин полда оёқ қўйгани жой топиш қийин — китоб, уюм-уюм китоб. Шуҳратдаги макулатура дўконидаги китобларнинг яримини шу ерга кўчириб келтирганга ўхшарди.

Кутиб туришимни сўраб, ётоғига кириб кетди. Устидаги жандасини, бошидаги шапкасини ечиб қайтиб чиққач, кўрдимки хушрўйгина, ихчамгина қиз экан. Гўзал, истисносиз гўзал.

Иккинчи марта ўзбекмисан, деб сўради. Китоб ўқийдиган, китоб қидирадиган ўзбекларни кўрмаган экан.

Ўтир, чой ичамиз деди…

Давоми бор...


Бупти, уртола силага бир кзумас матн обкемокчиман. Укиб курила


"Бепарволикнинг нозик санъати" айнан мен излаган нимадир ҳақида экан. Бошланиши қизиқ бошланди.


Биламан уммонни соғингансила)


"Юмшоқ куч" ни тугатдим. Сиёсий китоб. Жуда қизиқарли китоб. Жахон сахнасида кучларнинг тури ва моҳиятини англашга ёрдам беради. Америка қандай қилиб жалб қилиш усулларидан фойдалангани ва бу жозибадорлик сўнги йилларда ўзининг кучини йўқотиб бораётгани ҳақида ҳикоя қилади. Ўқиб кўришни тавсия қиламан.


Ўтган 2024 йилда иш ва бошқа юмушлар сабаб кўп китоб ўқий олмадим.


Янги йилингиз муборак бўлсин азизларим!

Баъзида ўйлаб қоламан, мени каналимни ўқийдиган инсонлар, албатта, яхши инсонлар. Лекин, мен сизларни ўрнингизда бўлганимда ўзимни ўқимаган бўлардим(: Барчангизга раҳмат айтаман, мен билан бўлганингиздан миннатдорман. Янги йил сизларга янги имкониятлар тақдим этсишини тилаб қоламан.

Илм олишдан асло тўхтаманг, келажагингиз, ҳаётингиз ўз қўлингизда. Эркинлик ва оилавий ҳотиржамлик тилаб қоламан.


Бупти, кзумас темала хакида гаплашовуза


Тўғрисиям шуда (:


Нийяти ҳолис инсонни Аллоҳ нийятига етказади. Нийятни гўзал қилишимиз керак.


Гитара оламан дегандим, лекин насиб эмас экан. Китоб олдим ўрнига. Буларни ичида ўқиган иккита китобим бор. "Ўйла ва бой бўл" ва " дунёнинг ишлари". Ўқиган эдим бироқ сотиб олмагандим.


Бугун об-ҳаво мўтадил бўляпти


Чарчадим


Ҳааа

Показано 20 последних публикаций.