Telegram порнографик каналларни ўчиряптими?
Telegram'га оид янгиликлар жойлаб борадиган бир неча нуфузли каналларда 4 сентябрь куни «Telegram порнографик каналларнинг 60 фоизини ўчириб ташлади», — деган маънодаги янгилик тарқалди. Аслида эса бундай эмас. Telegram ҳақиқатдан ҳам шу мавзудаги бир неча каналларни ўчириб ташлади, лекин уларнинг сони айни дамда тахминан
120 тани ташкил қилади, уларнинг деярли барчаси — русча каналлар.
Каналлар ўчирилишининг сабаби нимада эканлиги ва нима учун айнан шу каналлар «қўлга тушиб» қолгани номаълум.
«
Катталар учун» категориясидаги каналларнинг сони Telegram'да анчагина кўп (қарийб 25 мингта), аммо уларнинг
0,5 фоизигина ўчирилди.
- ўчирилган каналлар ичидаги энг йиригида 425 минг обуначи бор эди;
- уларнинг 25 таси 100 мингдан зиёд обуначига эга эди;
- уларнинг 45 тасини 10 дан 100 минггача обуначи кузатиб борар эди.
Ўчирилган каналлардаги обуначиларнинг умумий (уникал ЭМАС) сони 7 миллиондан зиёдни ташкил қилди.
uz.tgstat.com |
@tg_analytics_uz