Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейслар, жумладан, Россияга парвозлар вақтинчалик бекор этилганини маълум қилди.
«Ҳурматли йўловчилар, 20 январдан 6 мартгача бўлган даврда А320 самолётларида амалга ошириладиган рейслар эксплуатация зарурати туфайли бекор қилинганини маълум этамиз», дейилади компания хабарида.
Бекор қилинган рейслар қаторида Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Москва (Домодедово аэропорти) ўртасидаги йўналишлар, шунингдек, Санкт-Петербург ва Нижний Новгородга рейслар бор.
Парвозларнинг тўлиқ рўйхати авиакомпания хабарида келтирилган.
Компания юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради ва чипталарни қайтариш ёки алмаштириш ҳақида маълумот олиш учун call-марказ билан боғланишни тавсия қилди
TEZKOR YANGILIKLAR UZ
Telegram | Veb-Sayt | YouTube | Facebook | Instagram |