Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Вассоламу ъала Расулиллаҳ!
ИМОМ РАББОНИЙ АҲМАД АЛ-ФАРУҚ САРҲИНДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАКТУБОТЛАРИДАН
196-МАКТУБ
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Тариқат йўли - етти одим
Бу мактуб Араб Мансурга битилган.
Шафқат тўлуғ саҳифаларингиз ва муборак ёзувларингиз етиб келди. Аллоҳга шукр! Ки хослар, олимлар авомни хотирламоқдан ортда қолмабди. Буюклар кичиклар аҳволидан бохабарлар. Аллоҳ уларни хайр билан мукофотласин!
Мисра:
Энг гўзал иш - Маҳбубдан суз очиш...
Эй ўғил! Ўтмоқчи бўлган йўлимиз етти одимдир. Икки одим халқ оламига алоқали. Беш одим амр оламига оид. Солик қадамини амр оламига қўйган вақтда илк одимида феъллар тажаллийлари кўринур. Иккинчи одимида сифатларнинг тажаллийлари, учинчи одимда Зотий тажаллийлар вуқу бўла бошлар. Сўнг даражалари фарқлиликларига кўра ва арбобларининг тушунчаларига биноан бошқа тажаллийлар вуқуга келур.
Буларнинг барчаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаз ратимизга мувофиқ бўлмоққа боғлиқ. У зотга, яқинларига дуою саломлар бўлсин!
Бу йўл икки одимдан иборат деганлар, жам ўлароқ, амр олами билан халқ оламини қасд этганлар. Яна талабалар ишини осонлаштирмоқ мақсадида айтганлар. Бу одимларнинг ҳар бирида солик ўзидан узоқлашиб, Ҳақ таолога яқинлашиб боради.
Бу одимлардан сўнг тўла фано ҳоли ҳосил бўлур. Ки, уни мукаммал бақо таъқиб этади. Бу фано ва бақо пайдо бўлиши билан Муҳаммадий валийлик қўлга киритилади. Соҳибига дуою саломлар бўлсин!
Мисра:
Бу буюк саодат кимларга қисмат?!
Кимга насиб этар бундай саодат!..
Бундай сўзлар билан биздай фақирларнинг не иши, қандай алоқаси бор?!
Фақат камол аҳлидан сизга томчилар билан лабларимизни намлаб завқланамиз. Шеър:
Заҳарни ёдингга олмоқдан ҳатто,
Шакарнинг номини эшитмоқ аъло!
Бошқа шеър:
Само Аршга қиёсан тубан,
Ердан эса жуда ҳам баланд.
Вассалом!
꧁꧂•❀❥(♥)❥❀•꧁꧂
https://t.me/tasavvuf02 🕊