«ОРИФНОМА» #Давоми
(Асардан парчалар)
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Ориф ким ўзи? Ориф من عرف نفسه فقد عرف ربه яъни «Ким нафсини таниса, албатта Раббисини танийди» ҳадисига биноан нафсини ва Раббисини таниган, илм, ҳикмат, ҳол ва тавҳидда комил ва фозил бўлган кишидир. Бу маънони нақшбандий шайхи
Азим хожа эшон (1777-1847) ҳам бир шеърида баён қилиб ўтади:
Орифликка етмассан, фозил бўлмай, эй ўғул, Илму ҳикмат, тавҳидда комил бўлмай, эй ўғул, Ожиз Азим отангнинг пандин олмай, эй ўғул, Мавъиза деб мардонлар ялгон сўзни айтмаслар.
Ревгарий ҳазратлари «Орифнома»да орифликка алоқадор ва тарбия асосларидан бўлган дунё, нафс, истиқомат, маърифат, кўнгил, кашф, важд, мушоҳада каби бир қатор истилоҳ ва ата- маларнинг мазмун-моҳияти ҳақида баҳс юритадики, бу мавзулар ҳақида нақшбандиянинг кейинги йирик вакиллари ҳам фикру му- лоҳазалар билдириб ўтганлар. Масалан, мушоҳада ҳақида Хожа Аҳрор валий (1404-1490) айтадики: «Модомики, руҳ бу бадан- га тааллуқли бўлиб тураркан, Ҳақ субҳонаҳуни кўз орқали кўриш мумкин эмас. Ҳақнинг ниҳоясиз нурларидан битта учкуни руҳ ва баданларга тегса, улардан ном-нишон қолмас- ди. Бунинг маъноси шуки, кўнгил зикр воситасида мушоҳадага берилади ва чексиз илоҳий ҳақиқатларни англаб етади...»
Ориф Ревгарий ҳазратлари орифлик даражасига етишни тав- сия қилар экан, тасаввуф аҳлининг сўзларини ҳам ибрат килиб кўрсатади. Масалан, Робияи Адавиянинг (713-801) шундай ҳикматини келтиради: «Ҳақ йўлидаги садоқатли одам ул кишиким, мавлоси (хожаси, хўжайини) урганда азбаройи Унинг мушоҳадасидан урганини сезмасин, дард-аламини билдирмасин». Ёки Яҳё бинни Муоз Розийнинг (вафоти 827 йил) мана бу ўгити ҳам эътиборга молик: «Сен фазилатли одамлар қаторига қўшилмоққа ҳаракат қил. Зеро, фазилатли мардлар жойни азиз этар, жой кишини фазилатли қилмас».
Хожа Ориф Ревгарийнинг «Орифнома» асарини кўчирган ко- тиб рисола сўнгида муаллифнинг вафот этган йили тарихини бил- дирувчи ушбу китъани ёзиб қолдирган:
Афсус шуд пинҳон Моҳитобон ба зери хок, Килкам сияҳпӯш, жигар реш, сина чок.
Тарих бахри реҳлати у жустам аз қалам,
«Кутби замон ва орифи биллоҳ» зери рақам.
(Афсус, Моҳитобон тупроқ остига пинҳон бўлди, қаламим қора кийинди, жигарим тилинди, сийнам чок бўлди. Унинг вафот этган йили тарихи قطب زمان و عارف بالله - »қутби замон ва орифи биллоҳ»дан чиқади. (Абжад ҳисоби бўйича: «Кутби замон ва орифи биллоҳ» ҳижрий 634 (милодий 1236-1237) йилга тўғри келади).
Орифлар пешвоси Хожа Мохитобон шиддатли мўғул истилосидан 16-17 йил ўтиб вафот этган. Айтишларича, у киши узоқ умр кўрган.
Хожанинг қабри шарифи Ревгарда Шофиркон шаҳрида зиёратгоҳ саналади.
Хожа Ориф Мохитобондан сўнг у зотнинг халифаси Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий сарҳалқа силсиласини давом эттирди.
📚ЕТТИ ПИР КИТОБИДАН!
(Дунё муршидлари)
✍Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ.
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊