ТАРБИЯ
Қадимда уч мерган устоз ораларида ким таълим беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан.
– Биринчи устоз шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди.
– Иккинчи устоз отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди.
–Учинчи устознинг шогирди қанчамажбурлашмасин устозига тош отишдан бош тортибди. Шунда холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки устоз норози бўлиб:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!-дебди.
- Тўғри, - дебди ҳакам - лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…
💖 Улашинг: @tarixdan_tomchi