Tahrir.uz📝


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Мурожаат учун
@tahrir_uzbot
📚 Сўзларни ўз ўрнида қўллашни ўрганинг, вақтингизни тежанг ва самарадорликка эришинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Афсус

ИЛМНИ ИНКОР ҚИЛИШ ОҚИБАТИ

Бугун муҳаррир ва мусаҳҳиҳ хизматини инкор этадиганлар ҳар қадамда топилади. Юрган йўлимизда алмойи-жалмойи гаплар, хато ёзилган сўзларга дуч келаётганимизнинг сабаби шу. Касаллигимизнинг илдизи — саводни, яъниким, тайёр илмни рад этаётганимиз.

Мана, қўлимда машҳур, ўзини ҳам, чиқарган китобларини ҳам зўр реклама қилишни боплайдиган нашриётда босилган бир асар.
Унда "Арава усти остига қилиб ўгирилган кемани эслатарди" деб ёзилибди.

"Усти остига қилиб ўгириш"ни сиз қандай тушундингиз? Мен арава тўнтарилган кемага ўхшашини тасаввур қилдим. Бу ерда асосий сўз "тўнтарилган". Менимча, муаллиф аравани айнан "тўнтарилган кема"га ўхшатяпти.

Афсуски, унинг хаёлига ўша керакли сўз келмай қолган. Оқибатда ўқувчи "усти остига қилиб ўгирилган" деган ўта ясама, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жумлани ҳазм қилишга мажбур этилган.

Энди йўлбарсга берилган манави таърифга эътибор беринг: муаллиф фикрича, бу жонивор — "қўрқинчли тишли ва тирноқли" эмиш.

Шунинг ўрнига тилимизда минг йиллардан бери ишлатиб келинаётган тайёр "йиртқич" сўзи қўлланса, кифоя эди-ку. "Қўрқинчли тишли ва тирноқли" дегани нимаси энди?

"Ичилган қадаҳ". Тўғри ўқияпсиз, айнан шундай ёзилган — "ичилган қадаҳ". Мен оддий инсон сифатида метал ёки шишадан қилинган қадаҳни ҳеч қачон ичолмаган бўлардим. Лекин бу китоб қаҳрамони қадаҳни кўрдим демай "сипқориб" юборади.

Аслида, у бир қадаҳ шаробни ичган эди, биллур қадаҳни эмас. Муҳаррир ўқиганида, эҳтимол, жумлани "ичилган шароб" ёки "бўшатилган қадаҳ" деб тузатиб қўярди ва шу билан олам гулистон эди...

Ҳа, муҳаррир меҳнатига ҳар доим эҳтиёж бўлади. Фақат унга муносабатни жамиятнинг ўзи белгилайди. Қадрласа, ривожланади. Уни хор қилса, ўзи ҳам тубанга шўнғиб бораверади.

@Eshmonmalla


#билиб_олинг

Хўўш, ҳурматли муҳаррирлар, қани соатни созлаб оламиз.

Президентнинг тегишли фармонига биноан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Тўғри, бу маълумот ҳаммага керак бўлмас, аммо орамизда билиши зарур бўлган мутахассислар ҳам йўқ эмас.

@tahrir_uz


#Antiqavor

Назаримда, болалигимизда нари борса, ўнга яқин ранг бор эди. Кейинчалик ўқувчилар ишлатадиган 24 ёки 36 талик рангли қаламларни кўриб, баъзи туслиларининг қандай аталишини билмай роса бошим қотарди.

Ижтимоий тармоқни титкилай туриб, мана шу суратга кўзим тушди ва қизиқарли туюлар кузатувчиларимизга, деб буёққа опкелдим.

Эҳтимол баъзи атамалар қисман тўғридир ёки буткул бошқача аталар. Муҳими, фикр бор. Баҳс, мулоҳаза асносида такомиллаштириш мумкин.

(Нурали Каримовнинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди.)

@tahrir_uz


#билиб_олинг

"Бўстон овози" газетаси журналисти, "Суюкли" ТВ журналисти, tun.uz журналисти деган жумлага кўп кўзимиз тушади.

Эътиборли бўлайлик: журналист — соҳага хизмат қилувчи шахсларга нисбатан ишлатиладиган умумий атама. Лекин у муайян таҳририят ёки ижодий жамоада ишловчи ходимга нисбатан қўлланмайди.

Бўстон овози" газетаси мухбири (ёки шарҳловчиси), "Суюкли" ТВ мухбири (ёки шарҳловчиси), tun.uz мухбири (ёки шарҳловчиси) деб ишлатган тўғри ва ўринли.

@tahrir_uz


#тил_сандиғидан

Эгизак сўзи этимологияси

Истанбулдаги хиёбонлардан бирида ўрта ёшлардаги аёл уч болага мўлжалланган махсус аравачада чамаси 2-3 ойлик чақалоқларни сайр қилдириб юрибди.

Бироздан кейин у мен ўтирган ўриндиқ ёнига келиб ўтиради. У билан гаплашгим келди. «Икизми?» дейман. Аёлнинг негадир аччиғи чиқади. Кўрмаяпсанми, дейди.

Мен ҳайрон қоламан. Чақалоқлар бир-бирига ўхшаш, кийимлари ҳам бир хил. «Абла» (опа), дейман, мен яқинда келганман, бирор ўринсиз гапирган бўлсам, узр. Суҳбатдошим бироз сокинлашади.

«Икиз дейил, учиз!» дейди у дона-дона қилиб таъкидлаб. Шунда «иккилик эмас, учлик» деётганини тушунаман. «Бизда учталиги ҳам, тўртталиги ҳам эгиз, эгизак деб айтилади», дегим келдию, индамадим.

«Бирдан тўрт бола туғилса-чи», сўрайман ундан. «Тўртиз деб айтилади». Демак, ўзимиз Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳрамиз ҳақида ишлатадиган «эгизак» сўзи турк тилидан, «икиз» сўзидан олинган экан. Форсча «-ак»  қўшимчаси эса кейин қўшилган.

Мустаҳкам Тангриёрова
(xabar.uz сайтидан олинди.)

@tahrir_uz


#билиб_олинг

Бир домламиз лозим сўзини ишлатмаслик кераклигини айтганди. Тўғри, уни фақат иштон маъносида тушуниш хато. Аммо бу таъкидда синоними ноқулай маъно ҳосил қиладиган сўзларни ишлатишдан тийилиш муддаоси бор эди.

Шунинг учун кўпчилик зиёлилар ўзбек тилида хунук маънони ифодалайдиган ажнабий сўз ва қисқартмалардан фойдаланмайди. Суратдаги ҳолат бу этика нақадар тўғри эканини яна бир марта тасдиқлади.

Эълон берувчиларнинг мақсади ҳар қанча эзгу бўлмасин, матнни ўқиган ўзбек юзини буриб кетади. Айтини ўрганишга зарурати бўлсаям, итга тенглашишни ўзига раво кўрмайди, деб ўйлайман.

@tahrir_uz

854 0 10 4 12

#ustaxona

Сизга бир сир очмабман-ку. Тил билимига оид мўъжаз талқинларимизни "Yoshlar ovozi" газетаси қарийб узлуксиз бериб боради.

Нашрнинг бугунги сонида ҳам битта фикримиз чоп этилибди. Ёшлар ўқийдиган нашрларда тил билимига оид контентлар бериб борилиши — жуда яхши тажриба.

Айтганча газета билан танишишни истаганлар нашрнинг электрон шаклини https://t.me/yoshlarovozi саҳифасида топади.

@tahrir_uz


#билиб_олинг

Бир шогирд тажрибали мусаҳҳиҳдан сўрабди: "Устоз, сиздек маҳоратли бўлиш учун нима қилиш керак?"

Шунда устоз "Бўтам, бунинг йўли жуда осон: 5-синфдан 11-синфгача бўлган она тили дарсликларини пухта ўқиб чиқиш керак", дебди.

Бу ҳазил, албатта. Аммо шунга ўхшаш воқеа бўлган. Буни айтишдан мақсад сизга бир қоидани эслатишдир.

Она тилида турдош отлар битта нарса ёки тўдани ифодалашига кўра якка ва жамловчи отларга бўлинади.

Бир турдаги предметнинг биттасини билдирадиган отлар якка отлар дейилади. Масалан: ўқувчи, ишчи, гул, уй, одам ва ҳоказо.

Ўзи бирлик шаклида бўлиб, мазмунан кўпликни билдирадиган отлар жамловчи от дейилади. Масалан: халқ, армия, уюр, гуруҳ ва ҳоказо.

Аҳоли сўзи ҳам жамловчи от. Ундан олдин ҳеч қандай саноқ сон қўлланмайди. У фуқаро, одам, шахс, киши сўзларига синоним эмас. Лекин буни айримлар тан олмайди.

2024 йилда 5 миллион аҳолининг бандлигига кўмаклашиш дастури ишлаб чиқилди.

Деҳқончилик қилиб, даромад топиши учун 800 минг аҳолига 260 минг гектар ер ажратилди
,

деб ёзади. Ҳолбуки бу тўғри эмас. Аслида қуйидагича бўлиши керак:

2024 йилда 5 миллион фуқаронинг бандлигига кўмаклашиш дастури ишлаб чиқилди.

Деҳқончилик қилиб, даромад топиши учун 800 минг кишига 260 минг гектар ер ажратилди.

@tahrir_uz


Ҳамкасб дўстимиз юқоридаги пост бўйича эътироз билдирди. ЎТИЛ луғатимизда ўрмонзор деган сўз бор экан.

Буни, албатта, сизга маълум қилишни истадим. Чунки менинг гапим доим ҳам мутлақ ҳақиқатни ифодаламаслиги мумкин. Холислик барибир муҳим тамойил.

Бироқ луғатда бўлса-да, ўрмонзор сўзини зўрма-зўраки ва ортиқча сўз деб биламан. Бу ортиқчалик, ясамалик ҳатто луғатдаям кўриниб турибди.

@tahrir_uz


#билиб_олинг

Тилимизда ғалати сўзлар пайдо бўляпти. Пайдо бўлгандаям расмий ҳужжатлар орқали расмий шахсларнинг нутқи билан кириб келяпти.

Мана, масалан, ўрмонзор деган сўзни олайлик. У ҳозир муҳокама қилинаётган давлат дастури лойиҳасида турибди. Уни киритган одам ўзбек тили луғатида бундай сўз йўқлигини билармикан?

Тилимизда ўрмон деган сўз бор. У бир ёки бир неча турдаги дарахтлар қуюқ, ғуж бўлиб ўсган яшил, кўкалам ҳудудни англатади. Бундай жой дарахтзор деб ҳам аталади.

Яна боғзор деган янги сўз ишлатиляпти. Қадимдан асосан мевали, маданий манзарали қатор дарахтлар экилган ҳудуд боғ дейилган. Бироқ ҳаргиз боғзор эмас.

@tahrir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу ҳақда ёзган ҳам эдим. Мавриди келганида гапириб ҳам қолдим. Тўғри-да, сўзни таваккал, тусмол қўлламаслик керак. Бошқа тилдан шундайлигича таржима қилиш ҳеч қачон ўзини оқламайди. Чунки ўша тушунчани билдирадиган атама она тилида мавжуд бўлади.

@tahrir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бехато ёзиш алифбога боғлиқми, деб сўрашди. Мен саводхонлик алифбога боғлиқ эмаслигини ўзимча исботлашга уриндим.
Ростдан ҳам саводсизликни алифбо нотўкислигига тўнкаш баҳонадан бошқа нарса эмас. Чунки инглизча, русча, туркча бехато ёзадиганларнинг она тилида чатоқ имлоси борлигини кўрдим. Демак, тўғри ёзиш учун хоҳиш, она тилига ҳурмат керак.

Подкастни тўлиқ кўриш учун ҳавола:
https://youtu.be/akIWXfpVmQw?si=dQ-cSLjsN7k1aBfT

@tahrir_uz


ЎЗБЕКЧА “КУБ” ВА ИНГЛИЗЧА “CUP” СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА

Дунё тилларига ўзлашиб, сингиб кетган бўлса-да, келиб чиқиши туркийча экани айтилмаган сўзлар ҳам кўп.

Масалан, “куб”, “кубок” сўзларининг тақдири шундай.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра, ”куб” асли юнонча бўлиб, “кубос” идиш, коса деган ма'ноларни англатади. У шунингдек, юнон тилидан бошқа тилларга ҳам ўтган, жумладан, ўрис тилида катта тоғора, идиш ма'ноларида ишлатилади.

“Кубок”нинг асли ҳам худди шундай, уни инглизлар “cup” (“кап”), испанлар эса “copa” (“копа”) дейди. Ма'носи ўрисча ва юнончадагига яқинроқ, я'ни, ҳам идиш (пиёла), ҳам ғолиб спортчиларга тақдим этиладиган совринни билдиради.
Ўзбек тилида “кува, кувача” деган сўз бор. Айнан кўза эмас, лекин унга ўхшайдиган сопол идиш кува дейилади.

Мен Қошғарий луғатида “куб” (“kϋb”) сўзига дуч келдим. У хум (хумча) маъносида ишлатилган экан. Мисол: Kϋb čïwïladï (Куб чивилади)Хум қайнади.
Ма'носи ва талаффузидаги ўхшашлик туфайли “куб” (“kϋb”) билан “кува”нинг илдизи бир эканига шубҳа қилмайман. Лекин, қизиқ, улар Ўрис ўлкаси ва Оврўпага қандай бориб қолди экан?

P.C: батафсил ўқиш учун манба


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен бир подкастга чиқмай экан-да😁


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Келган жойидан давом эттирамиз.

@tahrir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум, ҳурматли кузатувчилар!
Кўнглим сезиб турибди: қарийб бир ҳафталик дам олиш кунлариям бизнинг подкастни кўришга вақтингиз бўлмаган.
Шуни инобатга олиб, подкастни қисқа-қисқа қилиб беришга аҳд қилдик.

Тўлиғини кўриш учун: https://youtu.be/akIWXfpVmQw?si=dQ-cSLjsN7k1aBfT

@tahrir_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#avval_bir_ko‘ring

yuz.uz сайтининг yuz podkast лойиҳасида таржимачилик муаммолари, имло, таҳрир, саводхонлик ҳақида суҳбатлашдик.

Экран ортида ёзиш билан камера қаршисида гапириш икки хил кўникма талаб қилади. Шунинг учун кўпроқ мазмунга эътибор қаратилсин😁.

Бу — анонси. Видеонинг тўлиғини бу ерда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/akIWXfpVmQw?si=H8E6DWsPHVJpp5c7


#амалиёт

Дори нима учун қабулимизга келмайди?

Нега дори воситалари дейишларини ҳеч тушунмайман. Шунингдек, дорини қабул қилиш ҳам мен учун чучмал жумла бўлиб туюлади.

Келинг, дори воситалари эмас, дори-дармон дейлик. Дорини ҳам қабул қилишдан воз кечиб, ичиш билан кифояланайлик. Чунки қанча кутсак ҳам дори қабулимизга келмайди😁. Шундай бўлгач, қандай қилиб дорини қабул қиламиз?

Бир устозимиз бундай деганди: "Душ қабул қилиш учун шунча йилдан бери кутаман, лекин бирор марта ҳам келмади".

Тилдан узоқлашмаслик керак, деб ўйлайман. Таржимада ҳам, таҳрирда ҳам халқ гапираётган жонли тилга хос ифодадан фойдаланиш маъқул.

@tahrir_uz


#ustaxona

Google translate ёрдамида қилинган таржима — муҳаррирнинг офати.

Матн тили ўзбекча, лекин ўзбек тушунмайди. Мана шундай ишни бир-икки марта олиб, роса тавбамга таянганман.

Бундай ишни таҳрир қилгандан кўра нолдан ўзим таржима қилганим минг марта афзал.

Суратда эса ўзбекчадан инглизчага ажабтовур таржимани ўқийсиз. Бундай таржима учун одамнинг заковати қай даражада бўлиши керак? Билмадим.

@tahrir_uz


#билиб_олинг

Ўзим учун қизиқ маълумот топиб келдим. Балки сизгаям янгилик туюлар.

Манави расмдаги қурилма тилимизда иннана, ҳаловтуя деб аталар экан.

@tahrir_uz

1.4k 1 12 11 25
Показано 20 последних публикаций.