Дўкон сотувчиси Сид ҳар сафар янги потенциал харидор дўконнинг кийиниш столи олдида костюмларни кийиб кўраётган пайтида, ўзини эшитиш қобилияти паст қилиб кўрсатар ва суҳбат пайтида мижоздан бир неча бор у билан баланд овозда гаплашишини сўрар эди. Ҳаридор ўзига ёққан костюмни топиб, нархини сўраганда, Сид асосий савдогар акасига қараб, хонанинг орқа томонига қарата бақирарди: -Гарри, бу костюм қанча туради? Гарри ўз ишини тўхтатиб, костюмнинг асл нархини бўрттириб кўрсатиб, шундай жавоб беради: “Соф жундан тикилган бу чиройли костюм қирқ икки доллар туради”. Ўзини эшитмаётганини кўрсатиб, қўлини қулоғига қўйиб, Сид яна сўрайди. Гарри яна жавоб беради.: “Қирқ икки доллар”. Шу пайт Сид харидорга ўгирилиб, шундай дейди: “У костюм йигирма икки доллар эканини айтди”. Кўпчилик камбағал Сид ўзининг “хатосини” англамаслигидан фойдаланиб қолиш учун дўкондан “қиммати - яхшироқ” бўлган костюм сотиб олишга шошиларди.
©️Роберт Чалдининг “Таьсир Психологияси” китобидан
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
©️Роберт Чалдининг “Таьсир Психологияси” китобидан
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок