Қизларингизга Аллоҳдан фақат солиҳ куёв сўрайвермай, уларга солиҳа қайнона ҳам сўранг.
Чунки қайнона жуда катта олий мактаб ва у даргоҳни олий баҳоларга битириш ҳамма келинга ҳам насиб бўлавермайди.
Оилада ўғиллар дадага эмас, онага ўхшайди.
Ўғил Онанинг ҳулқини такрорлайди.
Эсланг;
Фотима онамиз Росулуллоҳ алайҳиссаломга, Фотима онамизни ўғил фарзандлари оналари Фотима розияллоҳу анҳога ўхшагани сабабли Росулуллоҳ алайҳиссалом мени наслим Фотима орқали давом этти деганлар.
Шундай экан қиз узатишда қайноналарни ҳам сўраб-суриштирмоқ шарт.
Солиҳа онанинг ўғли ҳам солиҳ бўлиши аниқ.
Солиҳа қайнонанинг мактабида таълим олган келин эса xаётда ҳа деганда қоқилавермайди.
Ахир “Қайноналик келин қарқара келин, қайнонасиз келин масқара келин”деб бежизга айтилмаган.
Аёл кишининг ақли ўттиз ёшдан кейин камолотга қадам ташлайди.
Ўттиз ёшгача эса ақли ноқис, жоҳил бўлиб қолаверади.
Сиз ўн саккиз ёшида ўзга уйга узатган қизингизни яна ўн йил қайнона тарбия қилиб, хаётнинг паст-баландларини танитиб, баъзи жойлардан ҳатлаб, баъзи жойлардан пастлаб ўтиш кераклигини ўргатиши, илмга йўналтириб, намозларини эслатиши, уни сабр билан жаннатга йўналтириши, набираларини ислом билан суягини қотириши учун қайнона-солиҳа, ўқимишли, тушунчали, Аллоҳни таниган, кўпни кўрган бўлса айни муддао.
Ахир қизингиз эридан кўра қайнонаси билан кўпроқ вақт ўтгазади.
Эътибор берилса келинларнинг ҳулқи, тутими қайнонасиники тортиб кетади.
Шундай экан қизингизни икки дунёдаги бахтида қайноналарнинг ўрни катта.
Қизлар борган жойида ўн йил меҳнатига қўшиб
“Ҳоп бўлади,
Билмай қилдим,
Хато қилдим узр,
Сиз мендан кўпроқ, Яхшироқ биласиз” ни аямай, қайнонасига ҳудди онасидей
суйганда ҳам, койиганда ҳам меҳрини бераверса ўша ерда томир отиб, униб-ўсади.
Йўқса эрни ота-онадан совутиб, алоҳида яшаш пайида ўзини ўзи энг олий мактабдан, эрни ота-она ҳизматидан келадиган ажрдан, ота-она розилигидан, фарзандларини эса гўзал тарбиядан маҳрум қилади ҳолос…