Surxonmuslim.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Manguzar jome masjidi | Rasmiy sahifa
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:


1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

#namoz #vaqt #ramazon_hayiti

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮

|📝 Telegram |🎞 YouTube |📝 Facebook |


Репост из: Manguzar jome masjidi | Rasmiy sahifa
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚАДР КЕЧАСИДА БАЖАРИЛАДИГАН 9 АМАЛ

🚩. 📖 Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

🚩. 🧎‍♂️ Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

🚩. 📿Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

🚩. 🤲Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

🚩. 🤲 Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".

Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

🚩. 📿Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

🚩. 🌙Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

🚩. 🤲 Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

🚩. ☝️ Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮

|
📝 Telegram |🎞 YouTube |📝 Facebook |


Репост из: Manguzar jome masjidi | Rasmiy sahifa
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 30 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорини
имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.


🤲Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮

|
📝 Telegram |🎞 YouTube |📝 Facebook |


Репост из: Manguzar jome masjidi | Rasmiy sahifa
Айни пайтда Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ифторлик маросими бўлиб ўтмоқда

Манба: https://t.me/shmirziyoyev/26296?single

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #tafsir #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Manguzar jome masjidi | Rasmiy sahifa
ПРЕЗИДЕНТ ИФТОРЛИКДА НУТҚ СЎЗЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган ифторлик маросимидаги нутқи

Манба: https://t.me/shmirziyoyev/26296?single

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #tafsir #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


💬РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❔Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

❔Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда


🌙 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ САВОБИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).


#ramazon #quron #roza #hidoyat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ramazon hikmatlari

RAMAZON 3-KUN

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Ramazonning birinchi kechasi bo‘lganda shaytonlar va bebosh jinlar kishanlanadi, do‘zax eshiklari berkitiladi, ulardan birortasi ham ochiq qo‘yilmaydi va jannat eshiklari ochiladi, ulardan birortasi ham yopilmaydi. Har kecha bir jarchi: "Ey yaxshilik talabgori, kelgin! Ey yomonlik talabgori, to‘xtagin!", deydi", deganlar (Imom Termiziy, Nasoiy va Ibn Hibbon rivoyati).


🤲 Alloh taolo tutayotgan ro‘za va qilayotgan duolarimizni husni qabul etsin!

#ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Савол: Рамазонда қайси зикрларни кўпроқ айтиш керак?

🚩Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

📕 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ramazon hikmatlari

РАМАЗОН 2-КУН
Ibn Mas’ud roziyallohu anhudan: "Ramazonni qanday kutib olardingiz?" deb so‘rashganida, u kishi: "Bizlardan biror kishi, qalbida boshqa musulmon birodariga nisbatan zarracha ham gina adovat bilan yangi oyni qarshi olmas edi", deb javob berdilar.


🤲 Аллоҳ таоло тутаётган рўза ва қилаётган дуоларимизни ҳусни қабул этсин!

#ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

▫️1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

▫️2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

▫️3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

▫️4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

▫️5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

▫️6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

#ramazon #mutolaa #hikmat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#хушхабар #Рамазон_2025
📞 КОЛЛ-МАРКАЗ РАМАЗОНДА 12 СОАТЛИК ИШ ТАРТИБИГА ЎТДИ

⏺Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказининг Колл-маркази иш тартибига ўзгартириш киритилди.

📢 Эндиликда Рамазон ойи давомида саволларингизга Фатво марказининг малакали мутахассислари ҳар куни (шанба, якшанба ва байрам кунлари ҳам) эрталаб соат 06:00 дан 18:00 га қадар жавоб берадилар.
📞Фатво марказининг Колл-марказ
телефон рақами: 781503344.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#call_markaz #fatvo #savol_javoblar #ramazon #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 13 последних публикаций.