5
—Келинингиз ҳомиладор экан. Биз ички ишларга ҳабар беришимиз керак. Аёлни шу ҳолида бунчалик калтаклаш....
—Ҳомиладор? Керакмас! Тўртта қиз етади. Бешинчиси керакмас.
Собирни қулоғига ҳомиладор дегандан кейинги гап кирмади.
Анча тортишди.
Токи шифокорлар ҳабар берган, мелиция ҳодимлари келиб олиб кетгунҳача.
* * *
—Нима қиласиз қизим. Яна ҳафа бўлманг. -Муаззам ая тортинибгина гап бошлади. -Ҳали Динара кичкинами дейман. Яна буниси ҳам қиз бўлса....
—Аборт қилдираман! -деди. Ўйчанг ётган Нозима.
—Қизим яна мендан ранжиманг.
—Ранжимадим ойижон. Бу бола керакмас менга. Ўзи Динарадан кейин, бошқасига кетиб қолди. Бунисидан кейин, бир йўла ажрашиб кетсачи.
Нозима кўз ёшларини сидирди. Эри ҳайдаса қайга сиғади. Ота-онаси ўтиб кетган бўлса, биргина укаси бор. Лекин, укасини оиласи ўзи қийналгангина рўзғор. Уч боласи билан тўрт сотихли, икки хона уйда яшаса. Нозима қизлари билан қаерга сиғарди.
—Кечир. Аммо сен менга фақат бахтсизлик, кўнгилсизлик келтирасан. -қўлини қорнига қўйди. -Менга тўртда опанг етади. Бешинчингиз ортиқчасиз.
Ўғил туғишдан умид ҳам қилмай қўйган Нозима, қорнини ҳиссизгина силади.
—Аниқми? Кейин афсусланмайсизми?
—Йўқ афсусланмайман. Бу бола менга керакмас.
Доя аёл афсус билан боқди.
—Ўйлаб кўринг. Балки....
—Биринчимдан кейин ҳаммасини балкилаб туғганман. Балки деган умидга умуман ишончим қолмаган.
—Тушундим. Аммо ҳозир аборт қилолмаймиз. Сал ўзингизга келиб олинг. Бўлмаса оғриқлага чидолмайсиз.
—Ҳўп!
* * *
—Бу ерга қандай келдинг? Нима қовоғингдан қор ёғяпти?
Собир сўроқ қилинаётган жойга етиб келган Дилфузадан сўради.
—Анавинингиз росдан ҳомиладор эканми?
Чимирилди Дилфуза.
—Оббо сен қаердан била қолдинг?
—Қўшнимиз Холида ҚВП да ишлайдику, ўша айтди. Сиз бизга ҳиёнат қилдингизми?
Қорнини ушлаб ҳиққиллади Дилфуза. Давоми👇.
🍁🍂🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg