#яширин_сирлар
26-қисм
04:55 да кийиниб эшик олдида кутиб турдим. Сочларимни юқоридан йиғиб адидаснинг сохтаси бўлсада устимга ярашган спорт формасини кийгандим. Турган жойимда телефонимга қараб, қолган беш дақиқани ўтказмоқчи эдим.
“Кийган ҳар кийими ярашадиган қизлардан эканлигингизни, сизга айтишганми олдин?” таниш овоздан ҳайратда қолиб бошимни кўтариб қарадим. Менга ўхшаб спорт формасини кийиб олган, мени бу ерга жўнатган “ гўзал йигит “ эди исмини билмаганим учун ҳозирча шундай деб ном қойдим.
“Сиз?”
“Ҳа мен, иш билан келган эдим омадингиз бор экан биринчи дарсингиз мен билан бўлади” деди бўйнини ўнга чапга қилиб, қўлларини атрофга ҳаракат қилдирар экан.
“Телефонингизни қоровулга беринг келганда оласиз.” Тушунарли деган маънода бош чайқаб айтганини қилдим.
“Енгил темп билан секин-аста югурамиз.”
“Тушунарли”
“Биринчи қоида об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ҳар куни югуришни канда қилмаймиз. Чунки тонги тоза ҳаво ва уйқудан уйғонган зеҳнингиз учун жуда муҳим ва фойдали машқдир” дея секин аста йўл чети билан югуришни бошладим Озгина югуриб, чарчаганимдан ора-ора тўхтаб нафас ростласамда, тренирим жуда қаттиқ қўллик қилиб югуртиришда давом этди.
“Бўлди бошқа югура олмайман “ деб тилим осилгудек бўлиб зўрға гапирдим. У мени эшитмагандек ҳаракат қилганида, “Ҳой, исмингизни билмайман лекин тўхтамасак мен йўлда йиқилиб қоламан “ дедганимда тўхтаб, “Исмим Бек ва худди шу темпда орқага қайта олсак марра бизники. Унутма бу машғулотларнинг барчаси сенинг фойданга “ деб йўналишни ётоқхона томонга бурди ва минг йиллик танишидек сенсираб гапирди.
Бек билан хайрлашиб хонамга чиқдим, ювиниб уст бошимни алмаштирдим ва нонушта қилишга кўп ҳам истагим бўлмасада нонга сариёғ суртиб бир стакан ширин чой билан ичиб олдим. Болалигимдан бери ўзгармаган ягона там. Қизлар ҳам нонушталарини қилишиб бирин кетин ҳаммамиз бинодан чиқдик. Менинг хитобот ва нотиқлик дарсим бор эди. Белгиланган манзилга келиб илк дарсимда қатнашдим. Хитобот қандай йўналиш ва унинг ҳаётимиздаги ўрни, шунингдек тўғри нафас олиш ва оҳангизмизни вазиятга қараб қандай ўзгаришларга учраши, алфавитдаги барча унли ҳарфларнинг мелодик бир миқдори ва оҳанги борлигини ўргандим. У ердан чиқиб унча узоқ бўлмаган манзилга келдим. Бу ерда психолог билан учрашувим бор эди. Ичимда исмини қўя олмаётганим бир туйғу мени бу учрашувдан узоқ туришимни айтсада яна мажбурият, унинг эшиги олдида кутишимга олиб келганди.
Нафис ранклар ва инсонга сокинлик берувчи дизайини бор эди кутиш хонасида. Қабулхонадаги қиз яна телефон ва сумкамни олиб қолиб, етти дақиқалик кечикма билан мени психолог хонасига йуналтирди. Эшигида Светлана Иванова деган ёзувни кўриб психолог аёлнинг номини ёдимда сақладим. Эшикдан ичкари кирганимда худди кутиш хонасидек шинам, кўнгил ва кўзни чарчатмайдиган шароитни кўрдим.
“Салом, Шахзода эди шундайми исмингиз? Сизга сен дея хитоб қилсам майлими? Бу орамизда янада яқинлик ва илиқлик пайдо қилишига ишонаман” деди ёши элликдан ошган сочлари сариқ оқ танли аёл.
“Албатта сизга қандай маъқул келса”
“Марҳамат ўтир ва сеансимизни бошлаймиз. Сенга аввал бу сеанс ҳақида қисқача маълумот бериб ўтаман. Сен билан узоқ ва бироз қийин бир ишга киришамиз. Инсонни туйғулар бошқаради. Хурсанд бўлганимизда табассум қиламиз, куламиз ери келганда қаҳқаҳа отамиз. Хафа бўлганда эса хўрсиниб кўзимиздан ёшлар келиши мумкин. Ва буни атрофимиздаги инсонлар пайқаб қолишлари жуда осон. Ва худди шундай бу туйғуларимизни душманларимиз ҳам кўради ва бизга қарши ишлатиши мумкин. Мисол, сени нимадан хафа бўлишинг нимани кўнглинга олишинг ҳатто қайси туйғулар сени асло қилмайман деган ишнин қилишга мажбур қилиши мумкинлигини қаршингдаги одам билиб, кўриб шунга қараб сени бошқариши мумкин.” Менга тушунарли ва майин оҳангда гапираётган аёлнинг сокин юзига қараб бош билан тасдиқладим.