Судьялар олий мактабида “Очиқэшиклар куни” ўтказилди
Бугун Судьялар олий мактабида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Юридик техникуми ўқувчилари иштирок этдилар. Мазкур тадбирни ташкил этишдан мақсад ёш юридик кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, суд-ҳуқуқ тизими фаолияти билан яқиндан таништиришдир.
Тадбирда иқтисодий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Фозилжон Отахонов, Касбий кўникмалар кафедраси мудири Шавкат Хақназаров, Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Озода Шамсиддинова ва Ўқув-методик бўлим бошлиғи Иззат Полвоновлар иштирок этиб, Олий мактабнинг илмий-таҳлилий ва амалий фаолияти, судьялик касбининг ўзига хос жиҳатлари, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг долзарб йўналишлари ҳақида маълумот бердилар.
Давра суҳбати интерактив тарзда, қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтказилиб, ўқувчиларда ҳуқуқий тизимга оид назарий ва амалий билимларни чуқурлаштиришга хизмат қилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга Судьялар олиймактаби номидан китоблар совға қилинди.