Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш мақсадида Олий мактабнинг "Ахборот-техникавий ва масофавий ўқитиш" бўлими бош мутахассиси А.Махмудов ҳамда жиноят ҳуқуқи ихтисослиги тингловчиси С.Бозоров томонидан "Сунъий интеллект ChatGPT ишлатиш ва унинг имкониятлари” мавзусида ходимлар ва профессор-ўқитувчилари учун ўқув-семинар ўтказилди. Семинар давомида сунъий интеллектнинг имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.