Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги тингловчилари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафедраси доценти, юридик фанлар доктори Матлуба Ахмедовна Аминжонова томонидан “Судлар томонидан суғуртага оид қонунчилик нормаларни қўллаш” мавзусида қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар давомида тингловчиларга суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нормалари, судлар томонидан суғурта фаолияти билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартиби ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.