#Қутлов
Бугун комил инсон ва адолат курашчиси, Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Қурбонович Мингбоевнинг таваллуд куни.
“Пок виждон, ҳалоллик, адолат, кучли билим судьянинг ҳаёти ва фаолиятининг асоси бўлиши лозим” деб таъкидлаб келган Убайдулла Қурбонович наинки суд тизимида, балки кенг жамоатчилик ўртасида катта обрў-эътиборга эга, меҳнат фаолиятини терговчиликдан бошлаб, суд тизимининг қуйи ҳамда юқори органларида судья ва суд раиси, шунингдек мустақил Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи раиси сифатида самарали меҳнати билан эътибор қозонган.
Суд тизимида салкам олтмиш йилдан буён узлуксиз фаолият юритиб, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш ва адолатни қарор топтиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юрагида жасорат ва шижоат тобора барқ уриб, инсонларга эзгулик ва яхшилик улашиш йўлида янги марралар сари интилаётган, тиниб-тинчимас устозни таваллуд айёмлари билан муробакбод этамиз. Устозга само йўлидек узун умр, мустаҳкам соғлик, адолат ва эзгулик йўлидаги самарали ишларига куч-қувват тилаб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги судьялар олий мактаби