Soniya.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор хабарлар.
Instagram: instagram.com/soniyauz_official
YouTube: https://youtube.com/@soniyauzofficial
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг.
👉 @soniyauz_08
👉 @soniyauzrek

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Тезкор
БААга ўзбекистонлик эркакларнинг кириши тақиқлангани айтилмоқда.

Айни дамда Абу-Даби аэропортида Тошкентдан келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси қарийб бир суткадан бери ушлаб турилибди. Уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, қаттиқ сўроққа тутилган. Уларнинг Ўзбекистонга қайтишига ҳам рухсат берилмаган.

Бу қарор 3 нафар Ўзбекистон фуқароси гумон қилинаётган раввин Цви Коган ўлдирилишидан кейин қабул қилинган.

Бу хабарни шу кунларда Дубайга учмоқчи бўлган дўстларингизга юбориб огоҳлантириб қўйинг.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


❗️Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш ҳамда уларни тежаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


#Намоз_вақтлари

🕌Ўзбекистон бўйлаб
1-ДЕКАБРЬ намоз вақтлари

Еслатма ! Ушбу вақтлар вилоятларнинг марказий шаҳарларига тегишли

Улашинг!

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ўтказилган ҳашаматли тўйга 45 минг долларлик торт тайёрланди.

Амирхон ва Аминахон исмли икки ёш тўйи учун бир неча юз минг доллар сарфлагани айтилмоқда.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Давлат харидларининг соддалаштирилган ва икки босқичли шакллари жорий этилади

Кичик қийматли давлат харидларининг соддалаштирилган тартиби ва харидларнинг икки босқичли шакли жорий этилмоқда. Бир нечта давлат буюртмачилари бир хил турдаги товарлар (хизматлар)ни марказлаштирилган харид органи орқали харид қилиши мумкин бўлади. Шунингдек, қонунчиликка доиравий келишув амалиёти ва барқарорлик принципи ҳам киритилди.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарёда раҳбар аёл ҳамкасбига таҳдид қилиб, пул талаб қилди.

Аёл ҳамкасбига қўнғироқ қилиб, ишдаги камчиликларни унинг бўйнига қўйишини айтган.

Гумонланувчи 600 минг сўм миқдоридаги порани олаётган вақтда масъуллар томонидан ишланган.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


АҚШда 30 йил ноҳақ қамалган эркакка 13 млн доллар компенсация белгиланди. Аммо у пулнинг ҳаммасини олмайди

Майкл Салливан қамоқда ўтказган йиллари давомида онаси ва тўрт ака-ука, опа-сингилларидан айрилган.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


#Тезкор
⚡️Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланди

Бугун, 30-ноябрь куни Тошкентда бизнесмен Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига сайланди.

71 ёшли Усмонов номзодини юздан ортиқ давлат миллий федерациялари қўллаб-қувватлаган.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


🇨🇳 Хитойдаги энг катта чўл дарахт билан ўраб олинди.

Хитой 46 йиллик кампаниясини якунлаб, мамлакатнинг энг катта Такламакон чўлини дарахтлар билан ўраш ишларини тугатди.

Хитой Такламакон саҳроси чеккасида кўчат экишни давом эттиради. Унинг шимолий чегарасидаги терак ўрмонлари сув тошқинларини йўналтириш орқали қайта тикланади.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Қамчиқ довонида қор кучайиб, йўллар қор билан қопланмоқда. Кечга бориб тоғда қор бўронлари бўлиши мумкин.

Йўлга чиқмоқчи бўлганлар кечга қолмасдан, эртароқ харакатланинг.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўйинг.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇸🇾Сурияда исёнчилар Асад томонидан ҳибсга олинган маҳбусларни Ҳалаб қамоқхонасидан озод қилди

Сурия ҳукумати Ҳалаб аэропортини ва шаҳарга олиб борадиган барча йўлларни ёпди. Бунинг сабаби Сурия Президенти Башар Асадга қарши исёнчилар Ҳалаб марказига етиб борганликлари.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


🇮🇱 Исроил ҳарбийлари Ғазода бир неча йил қолади — Тhe Guardian

Нашр бу ҳақда Исроил Oзиқ-овқат хавфсизлиги вазирига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Исроил ҲАМАСнинг янги кучларига қарши курашади, шунингдек, анклавга гуманитар ёрдам кўрсатади.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


#ибрат

⚡️Булар пойабзал тозаловчи кишилар эмас!

Аслида булар Япониядаги катта фабрикаларнинг раҳбарларидир. Улар корхонага қабул қилинган янги ишчиларнинг пойабзалини тозалайдилар, ИШХОНА ГРУППАЛАРИГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ!

Шу тариқа ўз қалбларидаги ва янги қабул қилинган ишчилар қалбидаги кибрни синдирадилар. Японияда бошлиқлар бошқа ходимлар сингари оддий ишчидир. Бошлиқларда қўполлик ва ходимларда рахбарларга нисбатан хушомад, пахтакашлик йўқ.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
‼️Кореяга кетмоқчи бўлаётганларни огоҳлантиринг!

"E-9" ишчи Виза билан шартнома асосида борадиганлар ШАРТНОМАНИ БУЗИБ, бошқа ишга қочиб кетманг!

❗️Ўзбекистондаги уйингизга катта миқдорда штраф боради
.

Группаларга тарқатиб қўйинг

👉 Telegram | Instagram | YouTube


2024 йил 15 декабрдан бошлаб спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатига кўра, «Инсон« ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланиш учун йўлланма берилиши белгиланди.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Зеленский НАТОга аъзо бўлиш эвазига РФ билан урушни музлатишга тайёр

НАТО кўмаги билан босиб олинган ҳудудлар кейинчалик «дипломатик» йўл билан қайтарилиши мумкин, деди Украина президенти.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Группа, обед...😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа...

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Автобус йўлагида қоида бузганлар 1 млн 125 минг сўм жарима тўлайди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинмоқда.

Унга кўра, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун қуйи палатада қабул қилиниб, сенат томонидан маъқулланиши ҳамда президент томонидан имзоланиши керак.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Ўзбекистонликлар 2024 йил декабрь ойида иш ҳафтасига қараб 8 ва 11 кун дам олади.

Беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 14 декабрь, шанба кунги дам олиш 30 декабрь душанба кунига кўчирилган.

Шундай қилиб, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ишчилар декабрь ойида 11 кун дам олади. 6 кун ишлайдиганлар эса 8 кун дам олади.

Бу тақвимни танишларингизга юбориб қўйишни унутманг.

👉 Telegram | Instagram | YouTube


Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси номи учун даъвогарлар эълон қилинди.

Футбол ассоциацияси 2024 йил якунларига кўра, мамлакатимизнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар номини маълум қилди.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига биноан, 2024 йилда 14 нафар футболчи ушбу соврин учун кураш олиб боради.

👉 Telegram | Instagram | YouTube

Показано 20 последних публикаций.