ЗАР, ЗЎРЛИК, ЗОРЛИК.
Шу ўринда бир улуғ зотнинг гапи эсимга тушиб қолди. У киши дер эдилар: «Бирор кимсадан бирорд нарса олиш учун учта йўл бор: Ё зўрлик қилиш, ёки зар кўрсатиш, ёки зорлик қилиш. Бу дунёда одамлардан шу уч йўл ила олинади. Чунончи, баъзи вақт иш битириш учун зўрлик кўрсатишга тўғри келади ва шу сабабли одамлар қўрқиб бизнинг ишимизни қилиб беради. Баъзи вақтларда иш битириш учун зар кўрсатишга тўғри келади ва очкўзлиги туфайли одамлар зарни кўриб, бизнинг ишимизни қилади. Масалан, пул берсангиз, у сизнинг ишингизни битириб беради, бўлмаса йўқ. Аммо бу икки йўл Аллоҳ таолонинг ҳузурида иш бермайди. Чунки Аллоҳ таоло бутун кучларнинг манбайидир. Уни бирорта куч қўрқита олмайди. Худди шундай Аллоҳ таоло икки олам моликидир. Бутун хазиналар Уники. У Зот бирортанинг давлати ва молидан таъсирланмайди. Уни на бирор хавф қўрқита олади ва на Унга бирор очкўзлик таъсир кўрсата олади. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг ҳузурида на зўрлик иш беради ва на зар иш беради. Айтдиларки, Унинг ҳузурида фақат ва фақат зорлик иш беради. Яъни йиғлаш ва илтижо қилиш, ожизлик ва муҳтожлик ила Аллоҳнинг ҳузурида иш чиқади. Шунинг учун Аллоҳ таолодан сўраш керак бўлса, зорланиб сўраш лозим».
Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈