* * *
Шоирни мақтаманг кўкка кўтариб,
Тик қомат одамга мақтов оғир юк.
Кўнгилга ҳушомад туюлар ғариб,
Шоир осмон эмас, тупроқдай буюк.
Сира миннат қилманг мукофот бериб,
Унвон керак эмас девоналарга.
Ўзи зўрға юрар ризқини териб,
Сўзини олдириб бегоналарга.
Савол бераверманг жим бўлиб қолса,
Дардини “Ўзи”га сўйлаётгандир.
Гул ва булбулнимас, ҳаёлга толса,
Қандай нон топишни ўйлаётгандир.
Хуркитиб юборманг қарсаклар чалиб,
Кўксига қамалган каптарчасини.
Ундан кўра сўранг: "Битта ўқий ?"-деб,
Ҳеч кимга бермаган дафтарчасини.
© Мирабдулла Турғунов
Шоирни мақтаманг кўкка кўтариб,
Тик қомат одамга мақтов оғир юк.
Кўнгилга ҳушомад туюлар ғариб,
Шоир осмон эмас, тупроқдай буюк.
Сира миннат қилманг мукофот бериб,
Унвон керак эмас девоналарга.
Ўзи зўрға юрар ризқини териб,
Сўзини олдириб бегоналарга.
Савол бераверманг жим бўлиб қолса,
Дардини “Ўзи”га сўйлаётгандир.
Гул ва булбулнимас, ҳаёлга толса,
Қандай нон топишни ўйлаётгандир.
Хуркитиб юборманг қарсаклар чалиб,
Кўксига қамалган каптарчасини.
Ундан кўра сўранг: "Битта ўқий ?"-деб,
Ҳеч кимга бермаган дафтарчасини.
© Мирабдулла Турғунов