📝ФИДОКОР ОПА
Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келади. Ёшига қараб: каттаси, ундан кейингиси... Лекинг, катта қиз бош тортади. Чунки у отасига қарашни хоҳларди. Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди. Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда: катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг бахтингиз учун ўзини қурбон қилди, деб ёзилганди.
Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун эътиборсиз эди. Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилади. Харидор рози бўлади. Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинади. ...
Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади.
- Мени кечиринг? Ҳали турадиган жой топмаган эдим.
- Қўрқманг! Менинг ниятим бошқа эди, Сизга уйланмоқчиман. Уйни номингизга расмийлаштирдим. Сизга маҳр бўлақолсин, агар рози бўлсангиз. Бўлмаса менинг номимдан сизга ҳадя бўлақолсин.
Аёл йиғлаб юборди. Аллоҳ қилган амалларини зое қилмади. Аёл уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккиси бахтли ҳаёт кечирдилар.
ХУЛОСА:
Аллоҳ таоло қилинган яхшиликларни зое қилмайди: “Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз”.
🌸🌸🌸
@sohirtuygular