Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди
Республикада номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўтарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.
Қайд этилишича, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 миллион сўм), Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 миллион сўм) кузатилди.
Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb