«ИХЛОСНИ САРТАРОШДАН ЎРГАНДИМ...»Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳдан:
– Ихлосни кимдан ўргандингиз? – деб сўрашди. У зот:
– Мен Маккада анча вақт қолиб кетдим. Пулим тугади. Басрадан пул кутаётган эдим. Лекин келиши жуда чўзилиб кетди. Соч-соқолларим ўсиб кетганди. Бир сартарошнинг олдига бордим. У бой бир одамнинг сочларини олаётган экан. Мен унга:
– Аллоҳ розилиги учун соч-соқолимни олиб қўй. Пулим йўқ, – дедим. Сартарош бой одамни қўйиб, менинг сочимни ола бошлади. Ҳалиги киши унга эътироз билдирди. Шунда у:
– Жаноб, маъзур тутасиз, сизнинг сочингизни пул эвазига олаяпман. Бу киши Аллоҳ розилиги учун деди,.. – деди ва менга пул ҳам берди.
Бир неча кундан кейин Басрадан мен кутган маблағ келди. Сартарошга бир идишда олтин олиб бордим. У олтинларга қия ҳам боқмади ва:
– Аллоҳнинг розилиги мен учун ҳамма нарсадан устундир, – деди.
Мен қаноатни шу сартарошдан ўргандим.
🇺🇿
@Sizni_sevdik🌙✨