Ижтимоий ҳимоядаги янги қадамлар
Айни пайтда Давлат раҳбари раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова иштирок этмоқда.
Муҳим ўзгаришлар:
— Протез олиш жараёни соддалаштирилди: олдин 2 ой вақт талаб этган жараён ҳозирда 2 ҳафтада ҳал қилинмоқда. Бу 100 минг кишининг қийинчилигини енгиллатди.
— Электрон тизим орқали фуқаролар 95 ишлаб чиқарувчи орасидан протезни мустақил танлаш имконига эга бўлди. Бу сифатни ошириб, рақобатни кучайтирди.
— Ногиронлиги бор болаларга қараш хизмати йўлга қўйилди, натижада 700 нафар ота-она ишлаш имкониятига эга бўлди.
Бу ислоҳотлар аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш ва ҳар бир эҳтиёжманд шахсга ечим топишга қаратилган.
✈️Канал👉Sirdaryolik_insider