🇺🇿 SIRDARYONI OQOLTINI BUGUN 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Оқолтин тумани ва Сирдарё вилояти мухим хабар ва янгиликлари.
Хамда АДМИНГА юборилган мурожаатлар куриб чикилиб, тегишли мутасаддиларга юборилади ва конун доирасида хал килишга кумакдош булади.
Админга мурожаат учун @activistka_85

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎞 “Аёллар дафтари” муҳокама марказида бўлди👇

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


2024 йил аҳолига 80 миллион доллардан ортиқ кешбек тўлаб берилди

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-йил давомида 5,6 миллион фойдаланувчи Солиқ иловасида 1 миллиард 24 миллион донадан ортиқ ҚР-кодли чекларни рўйхатдан ўтказган. Ушбу фуқароларга йил давомида 1 триллион 52 миллиард 247 миллион сўм (қарийб 81 миллион доллар) кешбек суммаси тўлаб берилди.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Оқолтин туманидаги “Navro‘z qut barakasi” масъулияти чекланган жамиятига қарашли балиқчилик хўжалиги ҳудудига умумий қуввати 320 кВт. бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Корхонага қарашли балиқчилик хўжалигига ўрнатилган қуёш панеллари ҳисобидан ойига ўртача 70 МВт/соат, йилига 900 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилса, эҳтиёждан ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлатга сотиш эвазига йилига 600 млн. сўм миқдорида фойда олиш  режалаштириляпти.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


"БЎСТОН"ДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Оқолтин туман ФҲДЁ бўлими томонидан тумандаги "Бўстон" маҳаласида маҳалла фаоллари билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ҳозирги кунда долзарб бўлиб келаётган оилавий ажримларнинг олдини олиш, бунда нуронийларнинг роли, нотинч оилаларни ўрганиш юзасидан атрофлича сўз юритилди ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳақида маҳалла фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Тадбир давомида қонунчиликдаги янгиликлар, оила ва никоҳ муносабатларига оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, келгусида ҳамжиҳатликда ишларни олиб бориш бўйича келишиб олинди.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Бугун мамлакатимизда жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини “оилабай” ва “фуқаробай” ҳал этиш бўйича янгича ишлаш тизими яратилди. Натижада сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммолари жойида ҳал этилиб, ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинмоқда.

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида Оқолтин тумани 1-сектор Штабида, туман ҳокими Комилжон Эрназаров, сектор аъзолари маҳалла еттилиги иштирокида жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Муҳокама чоғида сектор раҳбари томонидан жиноят содир этилиш сабаблари, маҳалладаги еттилик ҳудудда келиб чиқаётган муаммо ва турли низолардан вақтида хабардор эмасликлари бўйича танқидий фикрлар билдирилди.

Шунингдек, жамоат тартибини сақлашда фуқароларнинг фаоллигини ошириш, уларни ҳуқуқий билимларга эга бўлишларига кўмаклашиш, ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Армияга бориб келган талабалар контрактининг 35 фоизи тўлаб берилади

— Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган;
— Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган;
— Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг тўлов-контракт миқдорининг 35% Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб бериш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди.

Аризалар 15 февралга қадар университет Ёшлар етакчиси томонидан қабул қилинади.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Баҳодир Жалоловнинг жанги учуқ сабаб бекор қилинди

Бугун, 6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Унда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов франциялик Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилиши керак эди.

Афсуски, шифокорлар ўзбекистонлик спортчига лабдан чиққан учуқ сабаб жанг қилишга рухсат бермади.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Буйрак саратонига қарши вакцина дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтди

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Ўзбекистон ва Малайзия дронлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади

Ушбу ҳамкорлик лойиҳалари икки давлат қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Ота-она қарамоғисиз қолган икки нафар бола Россия Федерациясидан Ўзбекистонга олиб келинди

Улар ота-оналарининг депортация қилиниши оқибатида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил боладир.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Ўзбекистонликлар Россияга бориш бўйича иккинчи ўринда

2024 йилда Россияга борган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари иккинчи ўринни эгаллади, жами 3,36 миллион ҳамюртимиз Россияга кетган.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


🟦🟦🟦🟦

Бугун 6-Февраль Пайшанба:

• 🌎 Бутунжаҳон мобил телефонлардан воз кечиш куни

• 🌎 Халқаро барменлар куни

• 🇲🇽 Мексика - Конституция куни

• 1936-йил Адолф Ҳитлер Қишки Олимпиада ўйинларини очиб берди

• 1952-йил Элизабетҳ ll Бирлашган Қироллик Қироличаси бўлди

• 1958-йил Мюнхендаги авиаҳалокат натижасида „Manchester United“ футболчилари ҳалок бўлди

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Бугун, 6 февраль
☁️ +13°...+3°, Булутли

Ҳозир: ☁️ +4°, ↖️ 2.9 м/с

Тонг: ☁️ +5°
Кун: ☁️ +12°
Оқшом: ☀️ +9°

Намлик: 25%
Шамол: Жануби-шарқий, 5.8 м/с
Босим: 770 мм сим. уст.

Ой: Ёш ой
Қуёш чиқиши: 07:29
Қуёш ботиши: 17:48

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

⚡️Россияда мигрантларнинг пул ўтказмалари учун бож жорий этиш таклиф қилинди.

"Агар 3 фоизлик бож жорий этилса, ғазна фақатгина икки мамлакатга — Қирғизистон ва Ўзбекистонга ўтказмалардан 45 млрд рублдан ортиқ маблағ олади. Наҳотки бизга шундай пул керак бўлмаса?! Қонунчилик ташаббусини тайёрлаб, Давлат Думасига киритамиз.

Мигрантларнинг аксарияти Россияда ҳеч қандай солиқ тўламайди, айни пайтда улар мамлакатдан катта миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетмоқда" – деди россиялик депутат Сергей Миронов.

❗️Россиядаги яқинларни
огоҳлантиринг.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


1-мартдан ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

«Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


💸Марказий банк 6 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


🟦🟦🟦🟦


"
​​Жонингизни ватанга беринг, қалбни одамларга, руҳни Яратганга, аммо иззат-нафсингиз, ҳамиша ўзингиз билан қолсин."

✍️ Маргарет Тэтчер


✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aссалому алайкум 🤗

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб  қилсин!

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Х а й и р л и т у н!!!

Бахтли одамлар бировнинг ютуғидан қувонади➖

Бахтли одамлар ҳаммага яхшилик соғинадиган бўлади

Бахтлилар кўнгил авайлайди.
Керакли вақтда керакли маслаҳатни берадиган➖ қўллайдиган,  яхши йўлларга йўллайдиган ана шундай одамлар --аслида Аллоҳ таолонинг яхшиликга юборган элчиларидир!

Осуда тун тилаймиз.
Бизни Қўллаганларни Аллоҳ йўлини очсин.

Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun

Показано 20 последних публикаций.