ЎЛИМ ҲАҚИДА ВАЪЗ
▪️ Вақти-соати етиб ҳар бир тирик жон бу фоний дунёни тарк этиши – ҳақиқат. Инсон омонатини топширгандан кейин қабрга қўйилгач, икки фаришта – Мункар ва Накир келиб уни савол-жавоб қилади. Дастлаб “Раббинг ким? Пайғамбаринг ким?” деб саволлар беради.
Агар инсон имон билан вафот этган бўлса “Раббим Аллоҳ, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом унинг бандаси ва элчисидир”, деб жавоб беради. Агар банда икки фариштанинг савол-жавобларидан ўтиб олса, унинг қабри кенгайиб, нурга тўлади. Қиёматгача, яъни Аллоҳ таоло уни қабрдан қайта тирилтиргунча ётади.
Агар маййит мунофиқ ёки тавба қилмай ўлган бўлса, савол-жавоблардан ўта олмаса, қабр уни шундай қаттиқ қисадики, ҳатто қовурғалари бир-бирига ўтиб кетади. У то қиёматгача мана шундай азобланади.
Қабрдаги савол-жавоб каттаю кичик – ҳаммага баробардир. Шу боис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Маййитларингизга “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни талқин қилиб туринглар» (Имом Муслим ривояти).
Ким денгизда ҳалок бўлса ёки бирор йиртқичга ем бўлса, у ҳам қабрда савол-жавобга тутилади. Қабр азоби кофирлар ва осий мўминлар учундир. Тоат-ибодатда яшаб, эзгуликлар қилиб ўтган кишиларни Аллоҳ таоло қабрда ҳам неъматлантириб қўяди. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
«Албатта, қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки дўзах чоҳларидан бир чоҳдир» (Имом Термизий ривояти).
▪️ Тарози ҳам ҳақдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ўша куни вазн (амалларнинг тарозида тортилиши) ҳақиқатдир. Кимнинг мезонлари (амаллари) оғир келса, айнан ўшалар нажот топувчилардир. Кимнинг мезонлари (амаллари) енгил келса, ана ўшалар оятларимизга зулм (инкор) қилганлари сабабли, ўзларига зиён қилганлардир» (Аъроф сураси, 8–9-оятлар).
Тарози қиёмат куни амалларни ўлчайди. Унинг қандайлигини тасаввур қилишга ақл ожиздир.
▪️ Номаи аъмол, яъни амалларимиз битилган китоб ҳам ҳақдир. Бу китобга савобу гуноҳ амаллар битилган бўлади. Мўминларга, савоб ишларни кўп қилган кишиларга номаи аъмоли ўнг тарафидан, кофирларга чап тарафидан ёки орқа томонидан берилади.
▪️ Сирот – кўприк ҳам ҳақдир. Қилдан ингичка, қиличдан кескир дея таърифланадиган кўприкдан мўминлар тезда ўтиб кетишади. Жаҳаннам аҳли эса кўприкдан прастга қулашади.
▪️ Шафоат ҳам ҳақдир. Пайғамбарлар ва танланган хос кишиларгина шафоат қила олишади. Аллоҳ таоло ширкдан бошқа барча кишиларнинг гуноҳларни мағфират қилади. Катта гуноҳ қилган каттаю кичик кишилар жазога тортилади. Ояти каримада:
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур» (Нисо сураси, 48-оят).
▪️ Ҳавзи кавсар ҳақдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ҳавзим (кенглиги) бир ойлик масофача. Унинг ранги сутдан ҳам оқ. Ҳиди мушки анбардан ҳам яхши, идишлари осмондаги юлдузларга ўхшайди. Ким ундан бир бора ичса, асло чанқамайди» (Имом Бухорий ривояти).
▪️ Қиёмат куни қасос олиш ҳақдир. Кимнинг кимда ҳақи бўлса, албатта, унинг савобларидан олинади. Агар савоблари етмаса, мазлумнинг гуноҳларидан олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ким бировга бирор нарсада зулм қилган бўлса, динор ва дирҳамлар фойда бермайдиган кун келмасидан аввал рози-ризочилик сўраб олсин” (Имом Бухорий ривояти).
Ақлли киши инсонлардан узр сўраб, уларга яхшилик қилиши керак. Ғазаб ва жаҳлдан эҳтиёт бўлсин. Чунки бу иккаласи дўзахга элтади.
🤲 Аллоҳим, бизларга Ўзингдан қўрқмайдиган кишини бошлиқ қилма, бизни золимлардан қилма!
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.