Инфляция сизни қандай қақшатаяпти?Ёқилғи нархлари ўзбекистонликлар чўнтагини қоқиштирмоқда. Энергетикадаги қийшиқ ва бузуқ қарорлар гўштдан тортиб помидоргача, йўлкирадан тортиб, дориларгача нархларни потиратиб оширмоқда. Расмий статистикага қарасанг, кўзинг яйрайди, мисоли жаннат.
Сизни, бизни, ҳаммамизни, келажагимизни талаётган ўғри олигархлар кабинетлардаги қўғирчоқ шотирлари орқали янги ва янги чекловларни, тақиқларни киритмоқда. Олигархлар қўлидан озиқланаётган охур чиновниклар рақобатни ўлдирмоқда, тенг имкониятларни йўққа чиқармоқда, бизнесга юкламаларни оширмоқда. Бу келаси йилга ҳам нарх-наво ошишда давом этади дегани.
Шунинг учун ҳам, инфляцион кутилмалар бўйича сўровномада иштирок этинг. Дўстларга, қариндошларга, яқинларга тарқатинг. Улар ўз оғриқларини қайд этишсин. Зора ўзлари ҳолва ясаб, ўзлари ўша ҳолвага ишонаётганлар иллюзиялардан сал бошини кўтаришса.
@kutilmalar_noyabr2024_bot