#мулоҳаза
Совет йиллари мафкура тазйиқи ила яратилган тарихий фильмларнинг барида социалистик реализмнинг шафқатсиз қонунияти ҳукмрон эди: ўтмишдаги подшоҳлар ё жоҳил, ё тараққиётга қарши ё камида майпараст кимса қилиб кўрсатиларди. Шўро корчалонлари туркий миллат ўз буюкларининг асл фитрати, қиёфасини таниб қолишидан чўчирди. Диққат ила томоша қилдим: Комил Ёрматовнинг “Алишер Навоий” ва Шуҳрат Аббосовнинг “Абу Райҳон Беруний” фильмлари деярли бир хил хотима билан интиҳоланади: Навоий – Раззоқ Ҳамроев “писта пўчоғидан кема ясамоқчи” бўлганига пушаймон бўлиб, қаддини тик тутиб, “Халқимга, ижодимга кетдим” деса, Беруний – Пўлат Саидқосимов ҳам ҳукмдор саройида кечган ҳаётидан озурда бўлиб, саройни тарк этади. Ҳусайн Бойқаро ҳам, Маҳмуд Ғазнавий ҳам айшу ишратга ўч, истилочи, маърифату урфонни ямламай ютувчи аждарҳога айланади. Аммо ҳар қанча мафкура қутқусига тутилмасин, ўша фильмларнинг бадиияти юқори, профессионаллик анча баланд.