Бир кун Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига деди:
— Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим. Аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
– Авф этасиз, ҳукмдорим, айбим нимада? – деб сўради.
– Бир марта бўлса ҳамки, камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
– Ҳукмдорим, сизда ҳеч бир камчилик йўқ...
– Йўқ, янглишасан! Менда камчилик борлиги аниқ. Чунки инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар сен менда қандайдир хато-камчилик кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан. Мабодо кўра туриб, айтмаётган бўлсанг – мунофиқсан ёки маддоҳ.
Юзингизга камчилигингизни бемалол айта оладиган инсонларга яқинроқ бўлаверинг. Пахтакорлардан узоқроқда бўлинг, акс холда атрофингиз фақат иккиюзламачилар билан тўлади. Бу ҳақида ҳатто тарих ҳам сўзламоқда.
#Ўтмишга_саёҳат